FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков концертининг 21 апрель якуний куни жуда ҳам ўзига хос бўлди!
Кўплаб қўшиқларни зал ҳам Озодбек Назарбеков билан биргаликда куйлашди.
Томошабинлардан бирининг талаби билан хонанда “Она” қўшиғини ҳам ижро қилиб берди.
Залда кўплар концертни тикка туриб кўришларига ҳам тўғри келди. Чунки, бирорта ҳам бўш жой йўқ эди...
Концертга турли вилоятлардан келган меҳмонларнинг чеки чегараси йўқ... Хоразм, Қашқадарё, Бухоро, Самарқанд ва ҳоказо....
Концертнинг якуний қисмида Озодбек Назарбековнинг шогирди Алишер Файз ўзининг шўх қўшиқларидан бирини тасодифан куйлаб юборди ва саҳнада ижодий гуруҳ билан биргаликда Озодбек Назарбеков ҳам рақсга тушиб кетди...
Сўнг, барчага миннатдорчилик билдирди...
Концерт тугаган бўлса ҳам, томошабинлар зални тарк этишни исташмас ва саҳнага интилишарди. Шунинг учун, Озодбек Назарбеков уларга миннатдорчилик билдирган ҳолда, бироз муддат саҳнани тарк эта олмади ҳам. Халқ ўзининг севимли санъаткорини қўйиб юборгиси келмаётгандек эди, гўё...
Лекин, ҳамма нарсанинг якуни бўлганидек, концерт кунлари ҳам ўз ниҳоясига етди... Ўтган 5 апрелдан 21 апрелга қадар бўлган вақтда, бутун Республика пойтахтга ошиқди, десак муболаға бўлмас... Барчасининг дилида бир истак, мазкур концертга тушиш бордек.
Концерт якунланди, энг муҳими эса томошабинларнинг кўнгли тўлди, Халқ артистининг янги концерти ва янги қўшиқлари ҳам халқ кўнглидан жой олди!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
КОНЦЕРТДАН ЭКСКЛЮЗИВ ФОТОЛАР!