FATTOHHON.COM
« Все новостиҲолливуд актёри, режиссёр ва продюсер, мусиқачи (қўшиқ куйлаб, гитара чалишни ҳам билади), ҳамда жанг санъати устаси (Айкидо 7 ДАН соҳиби) Стивен Сигал 8 сентябрь куни тунда Тошкентга етиб келди
ва тонгги 11.00 да Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институтига ташриф буюриб,
Институт талабалари билан ижодий учрашув суҳбатда бўлди.
Институт раҳбарияти томонидан Стивен Сигал ўқув даргоҳи билан таништириб чиқилди.
Талабалар билан бўлган ижодий учрашувда эса, у талабаларнинг ҳамма саволларига жавоб қайтариб, ўзининг ижоди, янги суратга олаётган фильми, ҳамда ўзи ҳақида айрим тарқалган хабарларгача ойдинлик киритди.
Ижодий учрашувда Стивен Сигалга миллий урф-одатимизга кўра, заррин тўн кийдирилиб, қийиқча ва дўппи ҳадя қилинди.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун фотограф Достонбек Махмадиевга
миннатдорчилик билдирамиз