FATTOHHON.COM

« Все новости

АЗИЗБЕК ҲАМИДОВДАН АУДИОПРЕМЬЕРА! ЭНГ КАМЁБ, ЛЕКИН ҚАДРИ ЙЎҚ ТУЙҒУ ҲАҚИДА “НАРХИ ҚАНЧА МЕҲРНИ АЙТИНГ?” 10.09.2017 06:32

 LNTL2285

Азизбек Ҳамидов бу қўшиқ матнини 2 йил аввал қўлига олгандаёқ, уни куйга солиб куйлаш истаги туғилган экан... Аммо, унга мос мусиқа топа олмаган. Шундан сўнг, қўшиққа ўзи мусиқа ёзишга аҳд қилган ва охирги 4 ой ичида унга мусиқани ёзиб, қўшиқни тайёрлаган.

Қўшиқ сўзи Ғиёсбек Нажотовга, аранжеровкаси эса, Аҳлиёр Азимовга тегишли.

CVCF0706

Азизбек Ҳамидов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековни ўзига ғойибона устоз, деб билар экан. Танлаган қўшиқ мавзусининг таъсирли ва хулоса чиқаришга ундовчи эканлигидан ҳам буни сезиш мумкин. Чунки, Азизбек Ҳамидов илк қадамлариданоқ мазмунли қўшиқлар куйлашга ҳаракат қилмоқда.

VCLB5251

Чиндан ҳам дунёдаги энг камёб ва шу билан бирга энг қадрланмайдиган туйғу бу меҳрдир! Аммо, инсон мавжуд экан, унинг қалбида меҳр туйғуси ҳам, меҳрга бўлган эҳтиёж ҳам ҳеч қачон сўнмайди... Лекин, яқин инсонларга меҳримизни ўз вақтида билдирамизми? Йўқ... Шунинг учун ҳам, бу меҳр қалбда ўчмас армонга айланмасдан, ёки қадрсизланиб кераксиз бўлмасдан аввал унинг қадрига етиб, асраб-авайлаш керак...

PPCY7328

Нархи қанча меҳрни айтинг,

Ҳаммасини сотиб оламан...

Оқибат бор остоналарга,

Керак бўлса ётиб оламан.

 

Нархи қанча меҳрни айтинг,

Олиб берай меҳрсизларга.

Ёпмаса бас, юзимга эшик,

Улушаман қалби музларга...

 IPZV4006

Нархи қанча меҳрни айтинг,

Беринг етим гўдаклар учун.

Кўзларида ўкинчми, илинж,

Оламга зор юраклар учун.

 

Нархи қанча меҳрни айтинг,

Олишимга борми қаршилар?

Ўзимга ҳам керакдир бироқ,

Илинаман сизга яхшилар...

 WOEM1529

Нархи қанча меҳрни айтинг,

Борми ахир унинг баҳоси?

Меҳрингизга бўлай харидор,

Биз ҳаммамиз меҳр гадоси.

 

Нархи қанча меҳр айтинг,

Йўқ асло сотилмас, пулга.

Дунё талаб савдогарлардек,

Меҳр излаб чиққанмиз йўлга...

 OTCM6830

Қўшиқни тинглаш ва кўчириб олиш учун!

 

1) АЗИЗБЕК ҲАМИДОВ

“НАРХИ ҚАНЧА МЕҲРНИ АЙТИНГ” МР3!

 

2) АЗИЗБЕК ҲАМИДОВ

 

  “НАРХИ ҚАНЧА МЕҲРНИ АЙТИНГ” МР3!