FATTOHHON.COM
« Все новости27 август куни “Киночилар уйи” ва
“Алишер Навоий” киносаройида Актёр ва режиссёр Санжар Шодиевнинг “Қора мушук” фильми премьераси бўлиб ўтди.
Фильмнинг “Алишер Навоий” киносаройидаги премьерасига ҳаттоки, қора мушук ҳам олиб келинди.
Премьерани журналист Шоҳира Ҳамро олиб борди.
Фильм ижодкорлари саҳнага таклиф қилиниб, таништириб ўтилди.
Режиссёр Санжар Шодиев
Асосий ролларда Санжар Шодиев, Зуҳра Солиева, Тўхтамурод Азизов, Нодира Махмудова ва бошқалар...
Бош ролда эса қора мушук!
Фильм Санжар Шодиевнинг ўз талқинида бўлиб, беғубор комедия. Унда асосан кулгили ҳолатларга урғу берилган. Инсон аввалига оддий деб ўйлаган ҳолати, кутилмаганда ўта мураккаб вазият бўлиб чиқиши комедик тарзда кўрсатиб берилган. Инсон авваламбор, ҳар қандай вазиятни тўғри таҳлил қилиб, кейин ҳаракат қилиши зарурлиги таъкидланган. Бўлмаса, ҳаётда ҳам “Қора мушук” фильми қаҳрамонлари ҳолатига тушиб қолиши, эҳтимолдан ҳоли эмас! Иш бор жойда камчилик бўлганидек, фильм камчиликлардан ҳам ҳоли эмас. Аммо, ундаги юмор томошабинларга манзур бўлди.
“ҚОРА МУШУК” ФИЛЬМИ 28 АВГУСТДАН ЮРТИМИЗ КИНОТЕАТРЛАРИДА НАМОЙИШ ҚИЛИНМОҚДА!
Фотолар учун Шерзод Холмуродов ва
Гулига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз