FATTOHHON.COM

« Все новости

САРДОР РАҲИМХОННИ ТОЖИКИСТОНДА ҚАНДАЙ КУТИБ ОЛИШДИ? ХОНАНДА 10 ЙИЛДАН ОШИҚ КУТГАН КУНЛАР... 20.09.2017 04:28

photo (1)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг Тожикистондаги концертлари кўтаринки руҳда бошланди.

Уни гуллар билан кутиб олган мухлисаларидан бири унга “Сима” лақабли отни совға қилди! Сардор Раҳимхон уни “Тошкентга миниб кетаманми?” деб ҳазиллашди. ВИДЕОДА!

photo (2)

Душанбедан бошланган илк концертдаёқ томошабинларнинг қўл телефонлари бир зум ҳам суратга ва видеога олишдан тинмади.

Концерт давомида янграган хит қўшиқлар томошабинларни янада хушнуд этди.

photo (4)

Айниқса, юракдан куйланган “Она” қўшиғи барчани таъсирлантирди.

photo (3)

Сардор Раҳимхон концерт давомида, Бу кунларни 10 йилдан ошиқ кутганлигини, Тожикистонга 2006 йил келганлигини, ўшанда ҳам файзли концерт бўлганлигини ва ўшанда ёнида кимлар бўлганлигини ҳам эслаб ўтди. ВИДЕОДА!

Хонанданинг Тожикистон бўйлаб концертлари давом этмоқда.

ОТ СОВҒА ҚИЛИНИШИ ВА КОНЦЕРТДАГИ ЖАРАЁНЛАРДАН ВИДЕО!