FATTOHHON.COM

« Все новости

ТАРҒИБОТЧИЛАР ГУРУҲИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА! 21.09.2017 05:37

BPKE0263

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни соат 22:00 да Жиззах темир йўл вокзалида таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандаларидан иборат республика тарғибот гуруҳи аъзолари вилоят ҳокимлиги, вилоятдаги маданият ва санъат ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тантанали равишда карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди.

20 сентябр куни соат 8:00 да Жиззах Политехника институти мажлислар залида тарғибот тадбирларида иштирок этувчи пойтахтдан ташриф буюрган таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандаларидан иборат

ICCW8994

Республика тарғибот гуруҳи аъзолари, Жиззах вилоятидан масъул этиб бириктирилган ташкилот ва муассасалар ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида “Матбуот анжумани” ўтказилди.

JTML6840

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бошқарма бошлиғи Ж.Узаков, Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Б.Тўхтамишев, вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи К.Фархадов дастурдан кўзланган мақсад, ундан ўрин олган лойиҳалар ҳусусида оммавий ахборот воситалари вакилларига атрофлича маълумотлар бердилар. Журналистлар тарғибот гуруҳи аъзоларидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

MSQU3606

Юқоридаги режа асосида тадбирлар жорий йилнинг 20 сентябр куни Жиззах вилоятининг 4 та худудида Арнасой, Бахмал, Дўстлик, Ш.Рашидов туманларидаги 11 та умутаълим мактаблари (Арнасой туманидаги 1-сон, 2-сон ва 7-сон, Бахмал туманидаги 14-сон, 37-сон ҳамда 48-сон, Дўстлик туманидаги 1-сон, 4-сон, Ш.Рашидов туманидаги 5-сон, 10-сон, 17-сон)да, 10 та касб-ҳунар коллежлари (Арнасой туманидаги Транспорт ва қишлоқ ҳўжалиги коллежи, Информатика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи, Бахмал туманидаги хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи, Педагогика касб-ҳунар коллежи, Транспорт ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи, Дўстлик туманидаги Тиббиёт коллежи, саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи, қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи, Ш.Рашидов туманидаги маиший хизмат касб-ҳунар коллежи, транспорт ва саноат касб-ҳунар коллежи)да 3 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари (Арнасой туманидаги 5-сон, Дўстлик туманидаги 3-сон, Ш.Рашидов туманидаги 8-сон)да, 6 та пахта терими хашарчилари учун дала шийпонлари (Арнасой туманидаги “Самарқанд”, “Мустақиллик-2”, “Дўстлик туманидаги М.Дадажонов”, “Жиззах остонаси”, “Манас” сув истеъмолчилар уюшмасига қарашли қишги клуб бинолари, Янгибўстон ҚФЙ)да, шунингдек 1 та марказий ўйингоҳ (Бахмал тумани)да ташкил этилган гала-концерт юқори савияда ўтказилди.

RASP7673

Мазкур тадбирларда 50 нафарданзиёд таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари иштирок этиб, тадбирларга жами 15 405 нафар ўқувчи ёшлар ҳамда аҳоли вакилларининг иштироки таъминланди. Шундан, 5 090 нафар умумтаълим мактаблари ўқувчилари,
3 140 нафар касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, 860 нафар болалар мусиқа ва санъат мактабилари ўқувчилари, 4 615 нафар пахта терими хашарчилари, 1 700 нафар марказий ўйингоҳда уюшмаган ёшлар ва аҳоли иштироки таъминланди.

Тадбирларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Собиржон Мўминов, Анвар Ғаниев, Тошпўлат Маткаримов, Эгамберди Рахимов, Рихсивой Алиев, Бекзод Муҳаммадкаримов, Шамсиқамар Мансурова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Бобур Бобомурод, кино ва театр актёрлари Шухрат Нуралиев, Анжелика Есимбетова, Машҳур Раимжонов, эстрада хонандалари Азиз Ражабий, Наргиза Яндашева, Умид Шахобов, Мустафо ва бошқалар ўқувчи ҳамда, талаба ёшларга ўтган қисқа давр мобайнида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастурининг ижроси бўйича қатор ишлар амалга оширилганлиги, жумладан Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаркатлар стратегиясини тизимли амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Респуликасининг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ қабулхоналари” фаолият кўрсатиши “Инсон мафаати – ҳар нарсадан улуғ” деган эзгу ғоянинг ҳаётга изчил ва самарали жорий этилаётганлиги ҳусусида сўзлаб бермоқдалар.

Шунингдек тарғиботчилар Преидентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг яқинда нашрдан чиққан “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” китобида илгари сурилган ғояларни ишонарли ҳаётий мисоллар асосида, содда ва самимий усулда кенгроқ етказиб “Жонли мисоллар” билан таъсирчан руҳда гапириб бермоқдалар. Ёшлар орасидан вакиллар хам сўзга чиқиб, бугунги кунда халқаро мусобақа ва танловларда эришган ютуқлари жумладан яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга, Ватан, жамиятга муносиб фарзанд бўлишга чақирмоқдалар.