FATTOHHON.COM

« Все новости

МАДАНИЯТ ВАЗИРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ... 22.09.2017 04:02

 photo (2)

21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сон фармони ҳамда, Маданият вазирлигининг 2017 йил 7 июлдаги № 417-сонли буйруғига асосан, вазирлик тасарруфидаги тизим ташкилотлар ва соҳада таълим олаётган ҳамда меҳнат қилаётган ижодкор ёшлар билан Вазирлик Раҳбарияти Ўзбекистон Давлат Консерваториясида Очиқ мулоқот ўтказди.

Мазкур Очиқ мулоқотни ташкил этишдан мақсад, Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш ҳамда, бу борада кенг жамоатчилик, аввало ёшлар вакилларининг таклиф ва мулоҳазаларини эътиборга олган ҳолда ҳамда давлат ва ҳукумат томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг барчаси халқ манфаати ва ёшларнинг фаровонлиги йўлида эканлигини, шуниндек, аҳоли ва ёшларнинг ҳукумат ташкилотлари ва давлат идораларига бўлган ишончини янада орттиришдир. 

photo (3)

Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ва вазирликнинг тегишли бошқарма бошлиқлари иштирок этиб, бугунги кундаги санъат, талабаларнинг билим олишлари борасида ўз фикрларини баён этгач, талаба ёшларнинг муаммолари, режалари, соҳани ривожлантиришга оид таклифлари  юзасидан эркин савол-жавоблар орқали улар билан фикр алмашди.

photo (4)

Жонли очиқ мулоқот давомида Маданият Вазири Бахтиёр Сайфуллаев талабалар томонидан берилган саволларга ўринли ва мазмунли жавоб қайтариб, билдирилган таклифлар юзасидан масъул шахсларга тегишли топшириқлар берди.

photo (1)

Талабаларнинг саволлари, бугунги кундаги санъат борасида янада ривожланиш, ўқув юртларидаги дарс сонини кўпайтириш ҳамда, айрим фанларни ҳам дарс жадвалига киритиш, шунингдек, талабаларнинг турар-жойи, ётоқхонаси масаласи юзасидан таклифлар, шунингдек, Магистратурада таҳсил олаётган иқтидорли ёшларнинг малака оширишлари борасидаги таклифлар, ҳамда дарсликлар сонини кўпайтириш ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан бўлди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова