FATTOHHON.COM
« Все новостиЭнг улуғ байрамимиз Мустақиллик айёмига туҳфа сифатида, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков Ватан мавзусида куйланган,
Ўзбекистон мадҳ этилган қўшиқлардан иборат аудио альбомни тингловчилар эътиборига ҳавола этди!
Аудио альбом билан биргаликда, шу йил санъаткорнинг “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтган тўлиқ жонли ижродаги “Менинг бахтим” деб номланган концерт дастурининг аудио ва DVD дисклари ҳам сотувга чиқарилди.
Агар сиз бу концертга туша олмаган бўлсангиз, эндиликда бу ажойиб концертни сифатли дискларда кўришингиз мумкин бўлади.
Санъаткорнинг “Хумори бор бу юртнинг” қўшиғи ҳам, мазкур концертда ижро қилинган бўлиб, Ватан мадҳидаги самимий тарона!
Беш кун кўрмасанг бўлмас, хумори бор бу юртнинг,
Ғаним суқи кор қилмас, тумори бор бу юртнинг!
Воҳаси бор, чўллари офтоб ўйнаб куймагай,
Водийси бор эллари, меҳмон кутиб тўймагай.
Айтинг, жаннатни кўрса, кимнинг меҳри иймагай,
Қишу куз, саратони, баҳори бор бу юртнинг!
Мағрибнингда, машриқнинг кўзин олар тилласи,
Ер шарини шойига, ўраб қўяр пилласи!
Етмиш хил неъмат битар, ҳар бир қарич еридан,
Деҳқони ҳам воқифдир, юлдузларнинг сиридан!
Фозиллари гал бермас, билимда бир-бирига,
Дунёга машҳур зиё, бозори бор, бу юртнинг!
Оламни овунтирар оналарин алласи,
Шоҳу гадоси шоир, ашъори бор бу юртнинг!
КЎЧИРИБ ОЛИШ ВА ТИНГЛАШ УЧУН!
1) ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ – “ХУМОРИ БОР БУ ЮРТНИНГ”-МР3 2) ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ – “ХУМОРИ БОР БУ ЮРТНИНГ”-МР3