FATTOHHON.COM

« Все новости

СЕРДАР ЎРТАЧ КОНЦЕРТИДАГИ КУТИЛМАГАН СЮРПРИЗЛАР! 27.09.2017 05:11

photo (6)

25, 26 сентябрь кунлари «Истиқлол» санъат саройида турк эстрада хонандаси Сердар Ўртачнинг концерт дастури бўлиб ўтди.

Бу концерт ҳақида аввал ҳам маълумот берган эдик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

photo (4)

Концерт дастурига узоқ вақт тайёргарлик кўрилиб, “Истиқлол” санъат саройи саҳнасида махсус декорация бунёд этилди.

photo (2)

Ниҳоят, 24 сентябрнинг тунида Сердар Ўртач Тошкентга учиб келди. 25 сентябрь куни эса, “Истиқлол” санъат саройида унинг концерт дастурига старт берилди. Концертнинг биринчи куни ўзига хос бошланди.

photo (5)

Концерт бошқа хорижий хонандалар концертларидан фарқ қилиб, унда фақатгина Сердар Ўртачнинг бир ўзи куйламай, ўзгача шоу тарзида ташкил қилинди.

photo (1)

Концерт Ўзбекистон Халқ артисти Афзал Рафиқов тилидан янграган, ўзбек ва турк халқлари дўстлигига бағишланган таъсирли монолог билан бошланиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев ўзининг “Оҳ, мани Ватаним бу” қўшиғини куйлади.

Концертни бошловчилар Музаффар Мирзабеков ва Лазиза Нозимхонова олиб боришди. Концерт давомида хонанда Сардор Мамадалиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева, хонанда Гуласал Абдуллаева ҳам ўз қўшиқлари билан томошабинларни хушнуд этишди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, сўз устаси Обид Асомовнинг ҳазиллари кайфиятни янада юқори кўтарди.

photo (3)

Концертдаги томошабинларга кутилмаган яна бир совға, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг ҳам чиқиши бўлди! Санъаткорни томошабинлар олқишлар билан кутиб олишди.

photo (3)

Шундан сўнг, “Истиқлол” саҳнасида Сердар Ўртач ўз қўшиқлари ижросини бошлади!

Хонандага икки турк раққосаси ҳамроҳлик қилиб, концерт давомида ажойиб рақслар намойиш қилишди.

photo (3)

Сердар Ўртач концертни “Giybet” қўшиғи билан бошлади.

Концерт давомида “Ki Deli”, “Mesafe”, “Izim O’lmaz”, “Ben Adam olmam”,  “Karabiberim”, “Smi lazim degil”, “Canima minnet”, “Kabahat”, “Beni unut”, “Dansoz”, “Bilsemki”, “Ne o’lur gitme”, “Seytan”, “Yaz gunu”, “Kolayca”, “Gram”, “Asr n hatasi”, “Heyecan”, “Gamzelim”, “Yar d ye diye” каби қўшиқлар янгради.

photo (2)

Концерт давомида томошабинлар билан самимий мулоқотга киришган хонанда 45 ёшида уйланганлигини, оилали бўлгач, бахтиёрлиги сабаб шўхроқ қўшиқларни кўпроқ куйлаётганлигини ҳам айтиб ўтди.

photo (7)

Балки, шу туфайлими, хонанда бир томошабин йигитнинг илтимосини тўғри тушуниб, уни дарҳол амалга оширди! Йигит ўзининг кўнгил қўйган қизи томошабинлар орасида эканлигини, Сердар Ўртач гувоҳлигида севги изҳор қилиб, унга уйланиш таклифини бермоқчилигини айтиб, илтимос қилди.

photo (8)

Сердар Ўртач дарҳол ўша йигит ва унинг севгилисини саҳнага таклиф қилди ва йигитнинг орзуси амалга ошди, қиз ҳам ўз розилигини билдирди!

photo (9)

Сердар Ўртач икки ёшга чин дилдан бахт тилади ва бағрига босиб табриклади! Олқишларнинг чегараси йўқ эди! ВИДЕОДА!

photo (10)

Бу чинакамига кутилмаган табиий эмоционал ҳолат бўлди!

photo (12)

Бир неча қўшиқлар куйлагач, кутилмаганда Сердар Ўртач, Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонованинг бир қўшиғи унга жуда ҳам ёқишини айтганча, бу қўшиқдан биргина сўз “Санамгина”ни хиргойи қилиб, бу қўшиқ номи ва матнини ким билишини сўраб, томошабинларга мурожаат қилди.

photo (17)

Бир томошабин қўшиқдан бир неча қатор куйлаб бергач, хонанда бу қўшиқни эгаси Юлдуз Усмоновани олқишлар садоси остида саҳнага таклиф қилди!

photo (13)

photo (16)

photo (15)

Ўзаро самимий мулоқотдан сўнг, Юлдуз Усмонова ва Сердар Ўртач биргаликда “Diyemem” дуэтини куйлашди. Томошабинлар кўнглидан жой олган бу қўшиққа улар клип ҳам суратга олдиришган. Бундан ташқари, улар яна бир неча дуэтлар куйлашган. Сердар Ўртачнинг илтимосига кўра, Юлдуз Усмонова “Санамгина”ни ҳам куйлаб берди! Олқишларнинг чеки бўлмади! ВИДЕОДА!

photo (11)

Концерт давомида қўл телефонлари бир зум ҳам тинмаган бўлса, Сердар Ўртачнинг ҳам қўл телефони тинч турмади. Хонанда концерт давомида Ўзбекистонга ва ўзбек томошабинларига бўлган самимий миннатдорчилигини билдириб, видеоселфиларни амалга оширди.

photo (4)

Концертнинг иккинчи кунида эса, Сердар Ўртач саҳнада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Концерт якунида Сердар Ўртач Сардор Мамадалиев ва Гуласал Абдуллаева билан биргаликда, илк бор ўзбек тилида “Қўшиқ” деб номланган қўшиқни биргаликда куйлашди! Унда тинчлик, ҳамда она Ватанга бўлган меҳр туйғулари ифода этилган.

photo (18)

Юқори кайфиятдаги концерт дастури томошабинларда катта таассурот қолдирди!

photo (2)

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков: - Сердар Ўртач ўзига хос мухлисларига эга бўлган ва бир неча йилдан бери мавқейини қўлдан бермасдан келаётган санъаткор. Бу албатта, бир неча йил саҳнада ўзининг “юлдузлик” даражасини тутиб туриш, мақтовга сазовор иш! Бунинг учун, тинимсиз меҳнат керак. Мухлислар эътиборидан четда қолмаслик учун, доимий янгиликлар ва доим янги-янги қўшиқлар, ўз устида тинимсиз ишлаш талаб этилади. Сердар Ўртачни шундай тинимсиз ижод қиладиган забардаст ижодкор дейиш мумкин. Чунки, Сердор Ўртачни таниган вақтимизда биз эндигина санъатга кириб келгандик. У нафақат турк халқининг, балки дунё юлдузлари орасида ҳам ўз ўрнига эга санъаткор, дейиш мумкин.

 photo (1)

 “Замин” студияси Раҳбари, режиссёр Саъдулла Абдуллаев: - Концертнинг биринчи куни “қандай бўлар экан?” деган ҳаяжонда эдик, лекин, халқимиз уни жуда ҳам илиқ кутиб олди, концертнинг иккинчи кунида эса, кўчада концертга билетлар қолмаганлиги ҳам бундан далолат. Концертнинг ҳар икки куни ҳам, жуда чиройли, кўтаринки руҳда ўтди! Концертда Сердар Ўртачнинг ўзбек эстрада хонандалари билан бирга ўзбекча қўшиқ куйлаганлиги ҳам ўзига хос янгилик бўлди! “Тинч бўлсин осмонимиз, тинч бўлсин халқларимиз” дея куйлади! Унинг ўзбек хонандалари билан дуэтлар куйлаганлиги ҳам жуда ёқимли!

 

-Аввалги суҳбатда концертда Озодбек Назарбеков билан ҳам дуэт куйланиши ҳақида айтган эдингиз. (МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!)

-Энди, Озодбек Назарбеков Хитой сафарига кетиб қолганлиги туфайли, бирга куйланадиган қўшиқни куйлашни айтиш имконияти бўлмади... (кулиб эслаб) Биз  Ўзбекистонга келаётган Сердар Ўртачни кутиб олиш учун аэрапортга чиққанимизда, Озодбек Назарбеков Хитой сафаридан кириб келди ва аэрапортдаги ОАВ вакиллари, йиғилганларни кўриб, ҳайрон бўлди, шунда “сени кутяпмиз” деб ҳазил ҳам қилдик!

 

- Концерт тайёргарликлари қандай кечди?

-Энди кўп хориж хонандаларининг юртимиздаги концертларида хонанданинг бир ўзи концертни бошлаб, ўзи  тугатади. Декорация, композия ва рақслар бўлмайди. Бу концертда эса, ҳаммаси ўзгача бўлди. Кўриб турганингиздек, декорация, тайёргарликлар катта бўлди. Бир ойдан буён “Санам” рақс ансамбли, Ўзбекистон Халқ артисти Рушана Султонова бошчилигида репетиция қилинди. Репетиция жараёнлари мунтазам равишда интернет орқали Сердар Ўртачнинг продюсерлари ва ўзига юбориб турилди. Ўзаро ижодий ҳамкорлик қилиб турилиб, ҳар бир қўшиққа композия, рақс саҳналаштирилиб, махсус декорация сабабли, ҳаттоки балконда ўтирган инсон ҳам, катта экран орқали Сердар Ўртачни ҳатто кипригигача кўриш имконияти яратилган. 3 D поллари эса, ҳозирча ўзимизнинг ўзига хос сиримиз, неччи йиллардан буён бундан фойдаланиб келяпмиз. Тепадан ўзига хос кўринишга эга. Энди, бизнинг ҳамкорларимиз “Люкс автомоторс” компанияси раҳбарлари билан гаплашганимизда янаги йилга  яна Сердар Ўртачни Ўзбекистонга таклиф қилиш фикри туғилди. Эсимда, 1997 йил Сердар Ўртач мана шу саҳнада концерт берганида мен ўзим ўша концертга тушиб тамоша қилган эдим. Шунга ҳам 20 йил бўлибди. 20 йилдан сўнг, яна Сердар Ўртач шу саҳнада концерт берди! Эндиликда, Сердар Ўртач билан доимий ижодий ҳамкорлик қиламиз, ҳамда уни яна янги концерт дастурларини Ўзбекистонда ташкиллаштириш режа қилинмоқда. Концерт дастурига келсак, бир неча ойдан буён тинимсиз тайёргарлик, Сердар Ўртачнинг ҳар бир қўшиғини таржима қилиб, унга композициялар, рақслар қандай бўлиши керак, барчасининг устида ишлаб, шунга бутунлай кириб кетганман. Лекин, концерт тугаса ҳам, режиссёр сифатида концерт фантазияси, ҳолатидан чиқиб кетишим учун яна бир ой вақт керак. Ҳаттоки, кечаси тушимда ҳам Сердар Ўртачнинг концертини кўраман. Нимадир етишмаётгандек, ўзаро ижодий тортишувлар, баҳс, шу билан яшадик!

 

-Концертдаги бир йигит томонидан юз берган кутилмаган ҳолат, ҳамманинг эътиборини тортди! Яъни, уни саҳнада Сердар Ўртач гувоҳлигида севгилисига уйланиш таклифини бериши, буни айримлар “саҳналаштирилган” ҳам дейишди.

- (ҳайрон қолиб) Шундай ҳолат бўлдими? Мени бундан хабарим ҳам йўқ, саҳна ортида концертнинг ташкилий ишлари билан банд бўлганимдан билмабман ҳам. (самимий кулади) Буни қаранг, концерт учун ҳеч қандай унақа саҳна ўйламаган эдик ҳам!

 

- Ўзингиз Сердар Ўртачнинг қайси қўшиғини кўпроқ тинглайсиз?

- “Юрагим” қўшиғини кўп тинглайман. Концертнинг биринчи куни ўтгач, концертдан сўнг, машинамга ўтириб, энди радиони ёқсам, шу қўшиқ янграётган экан! Ёнимдагилар билан бирга эшитиб, куйлаб кетдик! Хуллас, жуда хурсандмиз, 4 йилдан буён кутганимизни Ўзбек халқига тақдим қилдик! Қанча томошабинлар қувонишди, дуо қилишди! Барчага манзур бўлди!

 photo (3)

photo (7)

photo (20)

 

Концертдан видеолар,

Youtube.com даги Расмий FATTOHHON.COM Каналида!

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

1_285

Концертдан энг ажойиб лаҳзаларнинг бирортасини ҳам ўтказиб юбормай, маҳорат билан тарихга муҳрлаган, ўз ишининг усталари фотограф Муҳаммадали Юнусбоев ва

2_183

фотограф Достон Махмадиевга

алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

photo (2)

photo (1)

photo (6)

photo (4)

photo (5)

photo (1)

photo (1)

photo (5)

photo (4)

 photo (6)

photo (14)