FATTOHHON.COM

« Все новости

“ҲАЁТ УЧУН!” УЮШМАСИ, ФОНД ФОРУМ ҲАМДА “АЁЛЛАР КЕНГАШИ” ҚЎШМА БАЁНОТ БИЛАН! 23.04.2013 04:12

“Ҳаёт учун!” хайрия форум-марафонининг Ташкилий қўмитаси - Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” РЖБ, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси Бостон шаҳридаги марафонда бўлиб ўтган мудҳиш воқеалардан каттиқ таъсирланди ва жабр кўрганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

foto4_0.jpg foto4_0.jpg foto4_0.jpg

Республикамизда “ўйингоҳлар ёки қўриқланадиган бошқа бинолардан ташқаридаги оммавий тадбирларга доир” хавфсизлик чора-тадбирлари эълон қилинганидан сўнг, шунингдек, ҳамдардлик, марафон ғоясига хайриҳоҳлик ва ҳурмат белгиси сифатида “Ҳаёт учун!” лойиҳасининг Ташкилий қўмитаси Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган марафоннинг якуний босқичини кейингга қолдириб, марафон ҳаракатини қўллаб-қувватлашга қаратилган акцияни 27 апрель куни хайрия концерти кўринишида ўтказишга қарор қилди.

Сўнгги бир ой мобайнида “Ҳаёт учун!” шиори остида юртимизнинг ҳар бир вилоятида бўлиб ўтган хайрия марафонлари ва футбол ўйинларида бугунги кунга келиб, республикамиз бўйлаб 222 000 мингдан зиёд киши иштирок этди. Марафонимиз қатнашчилари Бостондаги фожеали воқеалар жабрдийдаларини қўллаб-қувватлаш ва уларга ҳамдардлик кўрсатиш ғоясига қўшиладилар.

Хайрия концерти 2013 йил 27 апрель куни “Туркистон” саройида бўлиб ўтади ва унга кўкрак бези саратони билан касалланган аёлларга кўмак кўрсатишга ҳисса қўшиб, марафон иштирокчиси футболкасига эга бўлган кишилар ташриф буюришлари ва АҚШдаги аянчли воқеалардан жабр чекканларни қўллаб-қувватлашлари мумкин.

Бостондаги воқеалар кўпчиликнинг онгида ҳаётга бўлган муносабатини ўзгартирди.

Хайрия амаллари чегара билмайди. Бу яхшиликка интилган ва ишонганларнинг кучидир.

ФОНД ФОРУМ

foto(1)_57.jpg

ЭСЛАТМА:

“Ҳаёт учун!” хайрия форум марафони “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармасининг энг хайрли лойиҳаларидан биридир.

Форум-марафоннинг асосий мақсади – кўкрак бези саратонига қарши кураш борасидаги долзарб муаммоларни бартараф этиш, асосан, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида аёллар учун тиббий текширув акцияларини ўтказиш бўлиб, хайрия тадбирларидан йиғилган маблағ, касалликни даволаш учун дори-дармонлар харид қилишга ва хасталикнинг олдини олишга сарфланади.

“Ҳаёт учун!” сўзининг ўзиёқ, хасталикка чалинган беморлар учун келажакка бўлган умид тимсолидир.

foto(2)_48.jpg

Хайрия форум марафони, «Фонд Форум» ва «Ҳаёт учун!» Кўкрак бези саратони миллий уюшмаси томонидан 2010 йилдан буён ўтказиб келинади. Форум марафоннинг илк ўтказилишида 5 минг киши иштирок этган бўлса, 2011 йилги марафон мамлакатнинг ҳар бир вилоятида ташкил этилиб, унда 23 минг киши иштирок этган, Тошкентдаги якуний босқичда эса 10 минг киши қатнашган эди.  

Лойиҳа муаллифи Гулнора Каримова мазкур ташаббусга биринчилардан бўлиб қўл урган.

2012 йил эса Тошкентдаги якуний босқичнинг ўзида 20 минг, республика бўйича эса 40 минг киши марафонда қатнашди.

foto_790.jpg

Ўтган вақт ичида мазкур марафонда, эстрада, кино, театр юлдузлари, дипломатик корпус вакиллари, шифокорлар, спортчилар жамоат ташкилотлари, вазирликлар ходимлари, хорижлик меҳмонлар, талабалар, мактаб ўқувчилари, бир сўз билан айтганда, барча “Ҳаёт учун!” Кўкрак бези саратонига қарши кураш ва мазкур хасталикка чалинган беморларни қўллаб-қувватлашга ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган барча кўнгиллилар қатнашиб келганлар.  

Ўтган беш йил мобайнида (2008 – 2012) юртимиз бўйлаб 27 минг аёл ахборот-маърифий ишлар ва кўкрак бези саратонини барвақт аниқлаш мақсадида бепул тиббий текширувлардан ўтказилди. Ушбу акциялар “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, “Аёллар кенгаши” РЖБ, томонидан “Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Salus Vita” ва “MDS-сервис” ҳамда “Dori-Darmon” АК билан ҳамкорликдаги лойиҳалар доирасида ташкил этилди.

2013 йил 27 мартдан 18 апрелга қадар бутун республикамиз бўйлаб “Ҳаёт учун!” хайрия форум-марафонининг вилоят босқичлари бўлиб ўтди. Унда жуда кўплаб юртдошларимиз қатнашиб, Кўкрак бези саратонига қарши кураш ва мазкур хасталикка чалинган беморларни қўллаб-қувватлашга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

ВИДЕО КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

1.

2.

3.