FATTOHHON.COM
« Все новости1 сентябрь куни пойтахтимизда жойлашган “Самарқанд Дарвоза” мажмуасида, мажмуа раҳбарияти ва
3D техник воситалари билан жиҳозланган “Royal Cinema” кинотеатри раҳбар ўринбосари Музаффар Акромов ташаббуси билан соат 12.00 бошлаб, кечга қадар, машҳур санъаткорлар иштирокида Ўзбекистонимиз Мустақиллик айёмига бағишланган концерт дастурлари бўлиб ўтди!
Мазкур концертда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Озодбек Назарбеков,
Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова,
“Ниҳол” ва “Эътироф 2013” мукофоти совриндори Зиёда,
“Эътироф 2013” мукофоти совриндорлари “Элдидо” гуруҳи,
хонандалар "Уммон" гуруҳи,
“Сomedy Uz” резидентлари “Ҳасан Ва Ҳусан” триоси иштирок этишди!
Дастурни Анвар Тожибоев, ҳамда
«Сomedy Uz» резидентларидан Аброр олиб боришди.
Концертда барча томошабинлар маданий ҳордиқ чиқаришди, совринли викторина ўйинлари ўтказилди,
болажонлар учун айниқса жуда қувончли бўлди!
Болажонлар ансамбллари иштирокида шўх рақслар томошабинлар кайфиятига янада юқори кайфият қўшди!
Озод ва обод, тинч ва фаровон юртга байрамлар ярашади!
Яна бир бор Мустақиллик айёми муборак бўлсин, азизлар!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар Шерзод Холмуродов
ва Гулига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз