FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЁШ СИЁСАТЧИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИДАН!  05.09.2014 21:50

 foto (13)

Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ҳар жиҳатдан баркамол ёш авлодни тарбиялаш масалаларига юқори масъулият билан қаралаётганлиги сир эмас, албатта. Бу борадаги қарорларнинг ижроси, ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон Халқ демократик партияси “Истиқбол” ёшлар қаноти фаолиятига айланди. Бугунги кунда улар қўллаб-қувватлаётган ёшлар нафақат, билим ва амалиётда муҳим ютуқларга эришмоқдалар, балки мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳам фаол иштирокчиларига айланишмоқда.

Бугунги кунда амалга оширилаётган ёшларнинг қобилиятларини аниқлаш, янада ошириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган кўплаб лойиҳалар ва тадбирлар, уларни келажакда яна маънавий етук, жамиятимиз учун керакли инсонлар бўлиб вояга етишларида муҳим аҳамият касб этади. Ана шундай тадбирлардан бири, Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан 7 йилдан буён ўтказилиб келинаётган “Ёш сиёсатчи - 2014” кўрик-танлови бўлиб, унинг иштирокчилари йилдан йилга кўпаймоқда. “Мен Ватаним равнақига ҳисса қўшишни ҳоҳлайман!” шиори остида ўтказилаётган мазкур кўрик-танловнинг бу йилги шаҳар, туман ва вилоят босқичларида, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 14625 нафар ёшлар фаол иштирок этишди.

Иқтидорли ёшлар мазкур танловда ўз шаҳри, тумани ва вилоятини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, янги иш ўринларини ташкил этиш ва “Соғлом бола” йили вазифалари ҳамда, Ўзбекистон ХДП нинг дастурий мақсадларига мос бошқа йўналишлар бўйича ўз лойиҳалари билан иштирок этдилар.

foto (1)

“Ёш сиёсатчи-2014” Республика танловининг финал босқичи, жорий йилнинг 3-5 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

foto (6)

Юртимизда ёшлар учун кўплаб имкониятлар мавжуд, уларни маънан етук инсон бўлиб вояга етишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда ва буни ҳис этган танлов иштирокчилари ўз лойиҳаларига жиддий масъулият билан ёндошдилар.

foto (3)

Кўрик-танлов олдидан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмоновга сўзга чиқиб, ўз фикрларини баён этди ва ёшларга омад тилади.

foto (11)

Танловнинг финал босқичида ҳудудлараро 14 та ёш, бугунги кунда жамиятимиз учун керакли бўлган муҳим лойиҳаларни тақдим қилиш баробарида, ўзларининг кенг дунёқарашга ва чуқур билим, салоҳиятга эга эканликларини ҳам намоён қилдилар.

foto (3)

Уларнинг лойиҳалари ҳар бири ғолиб бўлишга муносиб эди.

foto (7)

foto (1)

 foto (4)

Негаки, улар мазкур лойиҳаларда бугунги кундаги иқтисодиёт, тиббиёт, психология ва бошқа йўналишлар бўйича долзарб бўлган масалаларга эътибор қаратган эдилар.

 foto (10)

Ҳакамлар ҳайъати ҳам шу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда, анъанавий 3 та ўрин билан белгиланувчи ғолибликдан ташқари, иштирокчи ёшларни қуйидаги номинациялар бўйича ҳам тақдирладилар:

“Энг самарали ижтимоий лойиҳа учун” номинацияси бўйича Абдусалом Саппаров

“Энг уддабурон иштирокчи” – Бекзод Солиҳов

“Энг билимдон иштирокчи” – Гулжаҳан Сейтназарова

“Энг фаол иштирокчи” – Шохрух Аҳмадалиев

“Иқтидорли иштирокчи” – Зуфаржон Музаффаров

“Энг ёш сиёсатчи” – Исломбек Умиров

“Ташаббускор иштирокчи” – Сардор Алимов

“Энг ёш тарғиботчи” – Ирода Йўлдошева

“Энг зукко иштирокчи” – Мафтуна Эргашева

“Ҳуқуқ билимдони” – Мадина Аллиддинова

“Энг кучли тарғиботчи” -  Мақсуджон Олимов

“Истеъдодли иштирокчи” -  Нуршод Рамазонов

“Энг қатъиятли иштирокчи”  - Санъат Тажимуров

“Энг намунали иштирокчи”  - Нодиржон Холмирзаев

 foto (2)

1-ўрин: Сардор Алимов

2-ўрин: Зуфаржон Музаффаров

3-ўрин: Нуршод Рамазонов

Барча ғолиблар эсдалик совғалар ва махсус кубоклар билан тақдирландилар.

Шунингдек, Партия дастурий мақсадларини ҳаётга тадбиқ қилиш, ғояларини ёшлар орасида оммалаштириш йўлидаги фаоллиги, мустаҳкам иродаси ҳамда партия ишига садоқати учун Баҳром Маматурдиев Фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

foto (2)

Ўзбекистон Халқ демократик партияси “Истиқбол” ёшлар қаноти томонидан ўтказилган “Ёш сиёсатчи-2014” Республика кўрик-танловини юқори савияда ташкил этишга қўшган ҳиссаси учун Fattohhon.com сайти ва Fattohhon гўзаллик салони раҳбари Феруза Фаттохова Ташаккурнома билан тақдирланди.

foto (3)

Феруза Фаттохова Fattohhon гўзаллик салонидан ғолиба қизларга алоҳида ўз совғаларини ҳам тақдим қилди.

Шунингдек, Халқ демократик партияси “Истиқбол” ёшлар қаноти томонидан ўтказилган “Ёш сиёсатчи-2014” Республика кўрик-танловини юқори савияда ташкил этишга қўшган ҳиссаси учун Зоҳидбек Мақсадов ҳам Ташаккурнома билан тақдирланди.

foto (9)

foto (8)

foto (4)

Тадбир давомида бир неча хонандалар томошабинларга ўз қўшиқларини тақдим этдилар.

foto (12)

“Ёш сиёсатчи-2014” Республика кўрик-танлови ёшларни ватанпарварлик, истиқлол ғоялари, миллий қадриятлар руҳида вояга етишларида аҳамият касб этиб, уларни мақсад сари интилувчан, она Ватанимизнинг келажаги йўлида эзгу ишларга қодир инсонлар бўлиб улғайишлари йўлида муҳим ўрин тутади. Танлов иштирокчилари ва ғолиблари келажакда жамиятга керакли инсонлар бўлиб, Ватанимиз равнақига албатта, ўз муносиб ҳиссаларини қўшадилар, деб ўйлаймиз.

foto (5)

Танлов ташкилотчиларидан Умрбек Бектемировга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

Саида Вахобова