FATTOHHON.COM
« Все новости9 сентябрь куни “Зебузар” ресторанида дўстимиз, “Ато” гуруҳи хонандаси Шуҳратжон Камалов ва Фотимахонларнинг бахт тўйи бўлиб ўтди.
Тўйда шоу бизнес машҳурлари, Шуҳратжоннинг дўстлари меҳмон бўлиб, келин ва куёвни самимий табриклашди.
Жумладан, Тоҳир Содиқов,
Достон Убайдуллаев,
Улуғбек Раҳматуллаев,
Сардор Раҳимхон,
“Божалар” Жаҳонгир Позилжонов,
Отабек Мадраҳимов,
Равшан Собиров,
Азиз Раметов,
“МаркаЗ” гуруҳи,
“Миллион” жамоаси иштирокчилари,
телебошловчи Даврон Кабулов,
“Аъло” FM радиосидан Олимхўжа Азимов,
Фирдавс Пазлитдинов,
Ойбек ва Нигора,
Миржамол,
Шароф Муқимов,
Далер,
Comedy Uz иштирокчилари, «Ҳасан Ва Ҳусан» триоси, DJ Рустамбек,
актриса Замира Бешимова,
бастакор Элдор Қаюмов, ёш хонанда Али бобо, “Шош” гуруҳи,
ҳамда жажжи болажонлардан иборат “Марварид” гуруҳи ва бошқалар...
Тўйни тележурналист Равшан Ҳакимов олиб борди.
Келин янга ва куёв жўра ҳам келин ва куёвни самимий табриклашди!
Келин ва куёв ўз оналарига миннатдорчилик билдиришди, анъанавий келин салом ҳам амалга оширилди.
“Миллион” жамоаси иштирокчиси Умиджон Ҳайдаров эса, келин ва куёв учун меҳмонлардан махсус видеорепортаж тайёрлади!
Келин ва куёв биринчи бўлиб Тоҳир Содиқовнинг “Кел яшайлик биз бирга” қўшиғига сокин рақсга тушишди.
Сўнг, Отабек Мадраҳимовнинг қўшиғига шўх рақсга тушишди.
Достон Убайдуллаев 9 сентябрь куни куёв Шуҳратжоннинг ота-онасининг ҳам никоҳ тўйи бўлганлигини, бугун бу кунга 35 йил тўлган юбилей куни ҳам эканлигини эълон қилиб, келин ва куёвга энг яхши тилакларни билдирди!
Даврон Кабулов эса, келин ва куёвни табриклай туриб, Али бобонинг қўшиғига рақсга тушган меҳмонларни “40 қароқчилар” деб ҳазиллашиб, давранинг кайфиятини янада кўтарди!
“Миллион” жамоаси йигитлари ўзларининг қувноқ кайфияти ва меҳмонларга қилган самимий ҳазиллари билан даврага янада файз киритишди.
Тўй кечаси анча вақтдан буён кўришмаган қадрдонларнинг самимий давраси бўлиб, жуда қувноқ ва кўтаринки кайфиятда ўтди!
Кеча сўнгида Олимхўжа Азимов келин ва куёвни яна бир бор самимий табриклади.
Биз ҳам келин ва куёвга бахт-саодат, узоқ умр, биргаликда қўша қариб, шириндан-шакар фарзандларнинг ота-оналари бўлишларини, дунёдаги энг бахтли оилалардан бўлишларини тилаймиз!
Бахтли бўлинглар Шуҳратжон ва Фотимахон!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун Шерзод Холмуродов ва
Гулига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз