FATTOHHON.COM

« Все новости

«НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ ТИББИЁТНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ» ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН 24.04.2013 07:06

foto(1)_60.jpg

23 апрель куни соат 9:00 дан 17:00 гача пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Назарий ва амалий тиббиётнинг долзарб масалалари” мавзусида ёш олимларнинг II илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Мазкур анжуман ташкилотчилари: ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент тиббиёт академияси, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси ва “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази.

 foto(3)_44.jpg

Анжумандан кўзланган асосий мақсад – талабалар ва ёш олимларнинг илмий фаолиятини рағбатлантириш, уларни замонавий фаннинг долзарб масалаларини ҳал қилиш жараёнига фаол жалб этиш, ягона илмий-маърифий майдонни сақлаб қолиш ва ривожлантириш, бўлажак ҳамкасблар ўртасида алоқалар ўрнатиш.

 foto_793.jpg

Ҳакамлар ҳайъати: Тимур Мелкумян Тошкент Тиббиёт Академияси профессори, Тиббиёт фанлари номзоди Бахтиёр Ирисқулов, Ойгул Тожибоева Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети доценти.

 

Иштирокчилар: талабалар, магистрлар, клиника ординаторлари, катта илмий ходимлар ва республикамиз тиббиёт олийгоҳларининг мустақил толибларидир.

Анжуман маърузалар тўпламига жами 129 та мақола киритилган.

Анжуманнинг расмий тили – инглиз тили.

foto(8)_31.jpg

Конференциядан аввал ҳакамлар ҳайъати постер тарзидаги, турли плакатларда тиббий қисқа маълумотлар билан тақдим қилинган тақдимот билан танишдилар. Барча маълумотлар ҳам инглиз тилида эди.

Асосий қисмда маърузаларга эътибор берилди. Шунингдек, баҳолашда иштирокчиларнинг билим даражаси, хориж тилин қай даражада ўзлаштира олганлиги, маъруза мавзуси унинг илмий-амалий аҳамиятига ҳам катта аҳамият берилди.  Барча маърузалар инглиз тилида ўқилди. Ёшларнинг инглиз тилида бунчалик равон ва аниқ сўзлашлари ҳозирда ҳеч кимни ажаблантирмайди.

foto(4)_42.jpg

Анжуман дастурига 19 та маъруза ва 18 та тақдимот киритилган бўлиб, улар Тошкент, Андижон, Бухоро ва Самарқанд олий ўқув юртларининг ёш олимлари томонидан тақдим қилинди. Маърузалар ҳар хил мавзу ва йўналишларни ўз ичига олган эди. Жумладан, тиббий препаратлар таҳлили, тиббий текширув услублари, тиббий кузатув таҳлиллари ва ҳоказо... Ҳар бир маърузадан сўнг, маърузачига саволлар берилди ва маъруза атрофлича муҳокама қилинди.

 foto(7)_33.jpg foto(6)_34.jpg

Ҳакамлар ҳайъати анжуман якунида ғолибларни аниқладилар. Постер тарзидаги тақдимот бўйича,

 

1. Евгения Шалаева – Юрак хасталиклари бўйича

2. Дилора Қаҳҳорова Тошкент - Стоматология бўйича

3. Умида Ашурова Тошкент - Генекологик касалликлар бўйича;

 

 foto(2)_51.jpg

Энг яхши маърузачилар:

 

1. В.Раҳмонова

2. Ю.Ҳамидова

3. М.Сигатулина

 

Бундан ташқари, анжуманда фаол иштирок этган анжуман иштирокчилри, ташкилотчилар, ҳакамлар ҳайъати аъзолари, энг яхши саволлар эгаларига “Ҳаёт учун!” Миллий уюшмасининг сертификатлари топширилди. 

 foto(5)_40.jpg

Ўтказилган тадбир баркамол, юқори малакали, замонавий фикр юритувчи авлодни тарбиялаш ва республикамизни ривожланган жаҳон ҳамжамиятига интеграция қилишни давом эттиришга қаратилган.

 

Эслатма: “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси ташкил топган вақтидан буён кўкрак бези саратони касаллигига учраган аёллар билан ишлаётган тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ишлари билан шуғулланиб келмоқда. АҚШ, Исроил, Россиянинг хорижий мутахассислари мамлакатимизнинг турли ҳудудларида шифокорлар учун тренинглар ўтказиб келишмоқда. Ўтган йили “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси TIKA билан ҳамкорликда Туркиянинг Анқара шаҳрида 10 нафар ёш маммологнинг малака ошириши бўйича лойиҳа ўтказди.

 

2010 йилда “Келажак овози” танлови ғолибларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида “Келажак овози” ЁТМ қошида Инновацион ғоялар маркази ташкил этилиб, уларнинг орасида ТМАнинг ёш тадқиқотчилари ва талабалари ҳам бор эди. Айни вақтда ёшларнинг халқ хўжалиги, енгил, оғир ва кимёвий саноат, тиббиёт, автомобил қуриш ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича маълумотлар базаси яратилмоқда. Инновацион ғоялар марказининг тадбирни ўтказиш формати – бу 5 дақиқалик маъруза-тақдимот ва кейинги 7 дақиқалик муҳокамадир.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова