FATTOHHON.COM

« Все новости

АЗИЗБЕК ҲАМИДОВДАН ТАЪСИРЛИ ВИДЕО “ОТАСИНИ ЙИҒЛАТГАННИ”! БИР ЛАҲЗА КЎЗНИ ОЧИБ, МУШОҲАДА ҚИЛСАНГ... 07.10.2017 13:28

 IMG_3715

Хонанда Азизбек Ҳамидовнинг “Отасини йиғлатганни” қўшиғи ҳақида сайтимизда маълумот берган эдик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

IMG_3714

Инсоннинг  бу оламдаги энг беминнат меҳрибони, фидоий таянчи, суянчи бу унинг ота-онасидир. Севимли ёр, ошна-оғайни, қадрдон, молу давлат бари топилади... Аммо, ота-она топилмайди! Шундай дамлар бўладики, борингни, онангни биргина меҳр билан кулиб қарашига, ёки отангни биргина сўзига алишгинг келади...

Кўнглинг бир меҳрибон, бир ширин сўз истаганда, ёки бошинг ёстиққа текканда, бир суянч, кўнгилга малҳам керак бўлганда, атрофингда ота-онангдан бошқа ҳеч кимни кўрмаслигинг афсуски, аччиқ ҳақиқат...

Молу давлатинг, амалинг бор экан, атрофингда сенга жонини беришга тайёрлар, қошу кўзини сузганлар топилаверади...

Аммо, бир лаҳза кўзингни каттароқ очиб, ақл билан мушоҳада қилсанг, бу оламда ҳеч нарсасиз, борингча фақатгина ўз ота-онангга, яқинларинггагина кераклигингни ҳис қиласан...

Шундай экан, бу ҳаётда энг самимий, энг яқин, энг меҳрибонларимизни кўнгилларини беҳуда оғритмайлик... Улардан меҳримизни аямайлик...

Хонанда бу қўшиққа суратга олдирган клип шу мазмунда бўлиб, ундаги бош ролни Ўзбекистон Халқ артисти Ражаб Адашев таъсирли ижро қилган.

IMG_3712

“Отасини йиғлатганни” қўшиғини аввал Ўзбекистон Халқ ҳофизи Сойибжон Ниёзов ижро қилган бўлиб, Азизбек Ҳамидов уни ўз талқинида қайта куйлаб, видеоклип суратга олдириб, унга қайта ҳаёт бахш этди, десак адашмаймиз.

IMG_3713

КЛИПНИ КЎРИШ УЧУН!