FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОНДА ТОЖИКИСТОН МАДАНИЯТ КУНЛАРИНИНГ ТАНТАНАЛИ ОЧИЛИШ МАРОСИМИДАН! 12.10.2017 04:54

11 октябрь куни Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрида Ўзбекистонда Тожикистон Маданият кунларининг тантанали очилиши ва Тожикистонлик санъаткорлар иштирокида катта концерт дастури бўлиб ўтди.

photo (2)

Тантанали очилишда Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ва Тожикистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Ибодулло Машрабов сўзга чиқиб, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, ҳамда маданий алоқалар ҳақида ўз фикрларини баён этишди.

 photo (1)

Маданият кунлари ҳаммамизга маълумки, бу икки халқнинг катта байрами, унинг маданияти, санъати, адабиёти, мусиқаси, киноси, умуман айтганда, миллат, халқ тушунчасини ўзида ифода этувчи барча жиҳатлар билан танишишга имконият берадиган катта бир тадбир бўлиб, Ўзбекистон халқи мазкур Маданият кунлари давомида Тожикистон ҳаётини акс эттирувчи фотокўргазма, тожик халқ ҳунармандчилик анъаналари, киноси, санъатидан баҳраманд бўладилар.-деди Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев.

 photo 3

photo (2)

Расмий қисмдан сўнг, Тожикистонлик санъаткорлар томонидан катта концерт дастури намойиш қилинди.

photo (3)

Концерт якунида Тожикистонлик санъаткорлар тожик ва ўзбек тилларида дўстликни тараннум этувчи қўшиқ куйлашди.

 photo (1)

Тантанали очилиш маросими кўтаринки руҳда, юқори даражада бўлиб ўтди.

Саида Вахобова

 Феруза Фаттохова

 11