FATTOHHON.COM

« Все новости

"ЖИЗНЬ НЕ ПОВЕРНЁТСЯ НАЗАД" РАЙҲОННИНГ "ОЙИЖОН" КОНЦЕРТИДАН! 27.04.2013 21:43

foto(6)_38.jpg 

Райҳоннинг концерти дегандаёқ кўз олдимизга дарҳол, барчаникидан ўзгача бўлган шоу келади. Ҳар сафар бир ўзгача ёрқинлик ва янгиликлар, Райҳоннинг концертларига хосдир.

Бу йилги янги концерт ҳам бундан мустасно эмас.

foto_799.jpg

27 апрель. “Истиқлол” санъат саройи Райҳон яккахон концертининг 4 куни.

foto(1)_65.jpg foto(2)_55.jpg

Концертнинг бошланишиёқ ўзгача бўлди. 3 қисмдан иборат катта экраннинг тўридан Райҳоннинг бор бўй-басти билан тасвири акс этди ва тасвир йўқолиб, саҳнада, қоронғуликка туширилган чироқ нурида Райҳон ўз концерт дастурини “Ойижон” қўшиғининг рус тилидаги версияси, “Мама” қўшиғи билан бошлади. Мазкур дақиқаларда, унинг ортидаги экрандан марҳума онаси Тамара Шокирова роль ижро қилган бир неча фильмлардан видеолавҳалар бериб борилди.

Мазкур қўшиқдан сўнг, Райҳон томошабинлар билан саломлашиб, бу концертини онаси Тамара Шокирова хотирасига бағишлаганлигини, афсуски бу галги концертида онаси томшабинлар қаторида йўқ эканлигини ҳам айтиб ўтди...

foto(3)_48.jpg 

Концерт бир неча қисмларга бўлинган бўлиб, ҳар бир бўлимга ўтиш, экрандаги тасвирлар ва мусиқа билан уйғунлашган ҳолатда амалга оширилди. Ҳар бир қўшиққа саҳна кўриниши ишлаб чиқилган эди!

Райҳон бу галги концертида бир неча халқлар мусиқаси, рақслари ва либосларига мурожаат қилган бўлиб, ҳар бир ўзгача бир мазмунда, бир мавзуни ўз ичига олган эди.

foto(1)_68.jpg

Масалан, “Мама” қўшиғи тугагач, ижро қилинган “Юрагимдасан” ва “Журавли” қўшиқларида у япон кимоносида, умрнинг оний фурсат эканлиги, лекин инсон барибир ўз муҳаббатини кутишини ифода қилганди, назаримизда. “Юрагимдасан” қўшиғида япон мусиқа созидан фойдаланилган бўлиб, Райҳон мазкур қўшиққа ишланган клип репортажи вақтида айтиб ўтган эди.  Бу қўшиқ вақтида, экранда қўшиқ клипидан видеолавҳа берилиб, унинг умр йўлдоши Йигиталининг тасвирлари бериб борилди. “Журавли” қўшиғига эса, маҳорат билан японча рақсга тушилди.

foto(15)_19.jpg

Раққосалар японча рақсларига хос ҳаракатлар билан гўёки турналарни ифода этдилар.

Райҳон аввалги йилги концертларидан бирида, бу онасининг севимли қўшиғи эканлигини айтиб, уни томошабинлар орасида ўтирган онаси учун куйлаб берганди...

foto(2)_58.jpg

“Журавли”дан сўнг, “Нега энди?” қўшиғида ҳам, япон ниндзялари, японча рақс ва чироқ эффектларидан чиройли фойдаланилди.

foto(5)_44.jpg foto(4)_45.jpg

Японча қисмдан сўнг, иккинчи қисмда Райҳон замонавий либосда чиқиб келди ва “Ҳеч айрилма” қўшиғини куйлаб, раққоса қизлар билан биргаликда рақсга тушди.

foto(10)_26.jpg

Сўнг, умр йўлдоши Йигитали билан “Ёдингдами” қўшиғннинг янги ремейк версиясига танго тушди. Айтиш мумкин, бу бахтиёр оиланинг тангоси ҳам ўзига хос бўлди!

foto(9)_29.jpg

Рақс постановкаси жуда яхши ўйланган,  аввалига рақс давомида Райҳон гўёки севса ҳам, ўз севгилисидан устун бўлишга уринаётган қизнинг ҳатти-ҳаракатларини ифода этади.

foto(14)_19.jpg

Сўнгра, чиройли муҳаббат,

foto(8)_35.jpg

яна низолар, қизнинг қайсарлиги, сўнг,

foto(15)_17.jpg

уни йигитни ташлаб кетмоқчи бўлишларию, йигит унинг қўлидан ушлаб тўхтатиб қолишлари, куч билан уни ёнида олиб қолмоқчи бўлганлиги, қизни уни рад этишга уриниши,

foto(11)_23.jpg

ярашув,

foto(17)_14.jpg

сўнг кутилмаган тушунмовчилик сабаб, энди уни йигит ташлаб кетиши, ҳаммаси рақс билан ифода этилган, назаримизда.

foto(18)_13.jpg

Тангода сўнг, кутилмаганда саҳнада Райҳоннинг “рақибаси” пайдо бўлди ва Райҳонга эндиликда у билан саҳнада “рақобатлашгандек” рақс туша бошлади,

foto(6)_37.jpg foto(7)_37.jpg

Райҳон эса ўз муҳаббатини ҳимоя этгандек, “У меники” қўшиғини куйлади.

foto(20)_11.jpg

Учинчи қисм ўзбек миллий фольклорини ифода этди. Доира садолари остида, кекса аёллар миллий фольклор либосларда чиқишиб, Райҳоннинг “Бахтли бўламан” қўшиғини куйлашди ва халқ лапарларига ўтишди.

foto(24)_10.jpg

“Бака банг” қўшиғини куйлашгач, саҳнада миллий либосда Райҳон мазкур қўшиқни куйлади.

foto(27)_10.jpg foto(28)_10.jpg

Сўнг, ҳаётда ҳеч кимнинг дўсти хиёнат қилмаслигини тилаган ҳолда, “Дўст” қўшиғини куйлади.

foto(33)_8.jpg

Сокинлик ўрнини яна жўшқинлик эгаллади. Экрандаги Африка тасвирлари акс этган вақтда Райҳон “Орзуингга ишон” қўшиғини куйлади.

foto(31)_9.jpg

Рақслар қўшиққа ниҳоятда уйғунлашган эди. Ҳаттоки, Райҳоннинг ўзи ҳам табла чалди,

foto(32)_9.jpg

африкача рақсни ҳам қойиллатди!

foto(36)_7.jpg

Сўнг, “Сени ўйлай, хаёлингда мен бўлай” (янги) ҳамда

foto(34)_8.jpg

“Сумбула” ремейки куйланди ва албатта, жўшқин рақслар ва экран фонидаги тасвирлар уйғунлашувида! (ВИДЕОДА!)

Номерлар оралиғида экранда бир ёш қиз кўрсатилиб, унинг турли ҳолатларда масъумлик ва беғуборлик билан намойиш қилган рақслари, томошабинларда “бу ким” деган савол уйғотди ва бу саволга ҳам жавоб топилди, у қиз ўз чиқиши якунида залга ҳаводан бўсалар йўллади ва Райҳонга айланди. Бу билан Райҳон, ўзининг ўсмирлик дамлари ва орзуларини акс эттирган бўлса, не ажаб.

foto(11)_24.jpg

Кейинги қисм Райҳоннинг шу вақтгача бўлган ижодий фаолиятига бағишланган видеоролик билан бошланди! Унга назар ташлаб, Райҳоннинг ижодий умр йўлига гувоҳ бўлиш мумкин, турли ҳолат ва эмоциялар, турли вақт ва ҳиссиётлар уйғулашуви! Қувноқ ва ғамгин, ўйчан ва сокин, жиддий ва кўнгилчан нигоҳлар, муваффақият онлари, интервьюлар ва суратга олиш жараёнлари, клиплар ва фильм, концертлар ва тақдимотлар чоғидаги видеолавҳаларда, турли қиёфалардаги Райҳон! Беихтиёр унинг ижод йўли осон кечмаганлигини, муваффақиятларнинг барчасига кучли меҳнат, интилиш ва ўз истеъдоди орқали эришганлигини ҳис этасиз.

Видеоролик аввалида, Райҳон “Тасвир” газетасига берган интервьюсида айтганидек, уни кенг само бағрида, юлдузлар орасида,  қизил мато ўз оғушига олганлиги ифода этилган бўлиб, бу унинг онаси Тамара Шокированинг унга бўлган меҳру муҳаббатидир. Райҳон ҳамиша онасининг меҳрини ҳис қилиб туришини билдирганди... видеороликда бу ҳолат жуда чиройли ва таъсирли ифода этилган.

foto(38)_6.jpg

Видеороликдан сўнг, саҳнада икки раққос катта қизил соябонлар билан пайдо бўлиб, соябонлар аввалига қайиқни, сўнг, медузани, кейин эса, ўз асл кўриниши соябонни акс эттирди. Мавзуга ҳамоҳанг тарзда экранда медузалар тасвирлари пайдо бўлди ва янги “Соғинаман” қўшиғини куйлаган Райҳон оқ ярқироқ либосда чиқиб келди.

foto(39)_5.jpg

Икки раққоса, обрич ёрдамида юқори кўтарилиб, икки ёнда ҳавода, рақс ҳаракатларини амалга оширишди.

foto(2)_56.jpg

Сўнг, “Севгилим” қўшиғини куйлаш жараёнида, Райҳоннинг ўзи ҳам ҳавога кўтарилди! Ҳеч қандай ҳимоя камарисиз (назаримизда), бу жараёнлар 4 марта амалга оширилди.

foto(2)_59.jpg

Биринчи марта Райҳон капалакни акс эттиргандек, бирида акробатчи йигитнинг устига ётган ҳолатда, ўта қийин ва ҳеч нарсани ушламасдан учиш,

foto(3)_49.jpg

учинчисида акробатчи йигит билан,

foto(4)_46.jpg

тўртинчисида эса, бир қўлда акробатчининг елкасидан қучган ҳолда ҳавога кўтарилишлар, чиройли ва завқли кўриниш билан бирга аслида қанчалик хавфли трюклар эканлигини сезиш қийин эмасди. Райҳоннинг ҳар бир концертида ҳаводаги учишлар киритилишига эътибор қаратилса, Райҳон томошабинлар, ўз мухлислари учун, ҳар қандай фидоийликка тайёр хонанда эканлигини англайсиз.

foto_800.jpg

Севги-муҳаббат соғинчи ва изтиробларини акс эттирган бу қисм якунида Райҳон таъсирли қўшиқларидан бири “Алданган кўнгил”ни ҳамда, рус тилидаги янги “Жизнь не повернётся назад” қўшиғини куйлади.

foto(1)_66.jpg

Чиндан ҳам, “ҳаёт ортга қарамайди”!  “Алданган кўнгил” қўшиғи вақи экранда, Райҳоннинг ортидан порлаган нур ва чироқлар, қўшиқ билан ажиб уйғунлик кашф этган ҳолда, ўзгача бир эффект берди. “Жизнь не повернётся назад” қўшиғи вақтида эса, уруш ва бир инсоннинг турли соғлом ва бемор ҳолатлари ифода этилган видеотасвирлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмади, назаримизда. Бу видеоролик ва қўшиқ, инсонни ҳар қандай куннинг қадрига етишга ундаб, ҳар бир кун “ортга қайтмаслиги”ни англатади.

foto(5)_45.jpg

Мазкур тасвирларга ҳамоҳанг равишда раққосларнинг ҳаракатлари, Райҳоннинг ўзи ҳам, акробат қизнинг қўлидан тутганча, ҳавога кўтарилиши, қўшиқ ва саҳна номери таъсирини янада оширди.

foto(7)_38.jpg

Танаффусдаги Illuminatе рақсларидан сўнг, кучли чироқлар порлаб, олқишлар остида

foto(9)_30.jpg

саҳнада қора ярқироқ либосда пайдо бўлган Райҳон “Ўқилмаган китоб” дуэтини Улуғбек Раҳматуллаевсиз ўзи ижро қилди.

foto(8)_36.jpg

Сўнг, рус тилидаги янги “Не отпускай мои руки” қўшиғини чироқлар уйғунлашуви остида куйлади.

foto(13)_21.jpg

“Юрак уради бум” қўшиғининг саҳна чиқиши, ёш барабанчилар ва ёш раққослар гуруҳи билан ўзгача бир кўриниш ташкил қилди.

foto(16)_17.jpg

“Самодан” қўшиғи экрандаги йўл-йўл фон ва раққосаларнинг динамикага бой рақслари уйғунлигида куйланди.

foto(15)_18.jpg

Айнан шу қўшиқ вақтида, Райҳоннинг экранда клонлаштирилгандек“кўпайиб” кетиши, ҳамда қўшиқ якунида, экранни телевизор тарзида гўёки “пульт” билан “ўчириб” қўйиши, ўзгача бир таассурот уйғотади.

foto(12)_23.jpg

Сўнг, яна бир ҳаракатларга бой рақслар билан уйғунлашган “Сени унутаман” қўшиғини экранда клип тасвирлари ҳамоҳанглигида куйлади.

foto(17)_15.jpg

Бундан ташқари, оқ ҳарир либослардаги раққосаларнинг саҳнада “учиб” юришлари ҳам, бу номерга алоҳида бир кайфият бахш этди.

foto(18)_14.jpg

Концерт ниҳоясида, “Қани қани” қўшиғини куйлаган Райҳон, саҳнада қўлида кичик видеокамера билан томошабинларни “видео”га ҳам олди. Саҳнадан пастга тушиб, томошабинлардан бир ёш қизча, ундан сўнг хонанда

foto(18)_15.jpg

Каниза билан “Қани қани” қўшиғини биргаликда куйлади! Бу қўшиқ янграган вақтида, саҳнадаги экранда “Қани қани” қўшиғига Райҳоннинг фан клуби томонидан ишланган пародия “видеоклип” ҳам намойиш этиб ўтилди. Бу билан Райҳоннинг атрофидаги ҳар бир инсоннинг меҳнатига эътиборли эканлигини сезиш қийин эмас.

foto(19)_12.jpg

Концерт якунида Райҳон мазкур концертни тайёрлашда меҳнати сингган барча ижодкорларни таништирди.

foto(20)_12.jpg

Эътироф этиш жоиз, концерт режиссёри унинг ўзи эканлиги, ҳам қойил қоларли жиҳатлардан бири.

foto(17)_16.jpg

Концерт якунида залда томошабинлар устига рангли шарлар ёғилди.

foto(21)_12.jpg

Концерт давомида Райҳоннинг фан клуби уни мунтазам қўллаб-қувватлаб туришди! Зарли шарлардан ясалган “RAYHON” “I LOVE” “FC”  ёзувини саҳна атрофида кўтариб олган,

foto(22)_10.jpg

foto(21)_11.jpg

Райҳоннинг тасвири туширилган футболкада фан клуб аъзолари концерт давомида, Райҳонни олқишлаб, унинг қўшиқларидан завқланиб, атрофдагиларга ҳам хуш кайфият улашдилар.

foto(23)_11.jpg

Шунингдек, фан клуб аъзолари ҳар куни концерт тугаб Райҳоннинг концерт саройидан чиқишини ҳам, мазкур “ёзувлар”, гуллар ва олқишлар билан кутиб олиб, қўллаб-қувватлаб турдилар! Уларнинг садоқатига қойил қолса арзийди!

foto(19)_11.jpg

Концерт ҳақиқий умумий ёндошсак, унда асосий декорация экранга бутунлай ўзгача ёндошилган, ундаги ҳар бир деталгача, Райҳоннинг қўшиқларига ҳамоҳанг ва уйғунлаштирилган ҳолда кўрсатилиб, ҳаммаси пухта ўйланганлиги билиниб турибди.

foto(10)_27.jpg

Раққослар ҳам замонавий рақсларни маҳорат билан амалга оширганлар, ҳаводаги акробатик рақсларгача, қўшиқлар мазмунидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилган.

foto(29)_9.jpg

Дастурда чироқлар эффектидан ҳам унумли фойдаланилган, экрандаги Райҳон тасвирлари билан уйғунлашган ҳолда порлаган кучли чироқ эффектлари, ҳақиқий ёрқин шоуни ифода этади.

foto(19)_13.jpg

Концерт аввалида ва концерт тугагач, томошабинларнинг қўлларида талаш бўлаётган Райҳоннинг ижод ва ҳаётига бағишлаб чиқарилган журналга кўзимиз тушди!

foto(7)_39.jpg

foto(20)_13.jpg

foto(6)_39.jpg

foto(27)_11.jpg

foto(21)_13.jpg

foto(22)_12.jpg

foto(26)_11.jpg

Мазкур журнал ўзининг қизиқарли саҳифалари, ёрқинлиги ва сифати билан кўпчиликнинг эътиборини тортди!

foto(25)_11.jpg

foto(23)_12.jpg

foto(24)_11.jpg

foto(9)_31.jpg

Шунингдек, “Истиқлол” санъат саройининг ўзидан Райҳоннинг янги мусиқий альбомини ҳам харид қилишингиз мумкин!

foto(10)_28.jpg

Бундан ташқари, Райҳон билан бирга суратга туша олмаганлар, унинг махсус стендлари ёнида суратга тушишлари ҳам мумкин.

Концертга, сайтимизга берилган таклифнома учун Райҳонга ва унинг администратори Фатхиддин акага алоҳида миннатдорчилик билдирамиз!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Суратлар учун Шерзод Икрамутдиновга ташаккур

foto(12)_24.jpg

foto(11)_25.jpg

foto(14)_21.jpg

foto(13)_22.jpg

foto(30)_9.jpg

foto(16)_18.jpg