FATTOHHON.COM
« Все новости27 апрель куни соат 16.00 да Тошкентдаги «Туркистон» саройи ёзги майдонида «Ҳаёт учун!» хайрия концерт акцияси бўлиб ўтди.
Мазкур хайрия акцияси ташкилотчилари Фонд Форум, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси ва “Аёллар кенгаши” РЖБ.
Бутун жаҳон марафон ҳаракатини ўтказиш ғоясига ҳурмат билдирган ҳолда, ҳамда Бостон марафони пайтида жароҳатланганларни қўллаб-қувватлаш йўлида, “Ҳаёт учун!” лойиҳасининг ташкилотчилари якуний тадбир-форум марафонни Тошкентда хайрия концерти форматида ўтказишга қарор қилдилар.
Хайрия концертига кўкрак бези саратони билан хасталанган аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг саломатлигига ўз ҳиссасини қўшиш истагида “Ҳаёт учун!” форум марафони футболкасини олган ва Бостондаги фожеали воқеаларни бошдан кечирганларни қўллаб-қувватламоқчи бўлган жами 4 минг кўнгилли инсонлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари, ҳомийлар ва бошқа хайрли мақсад эгалари бўлган инсонлар иштирок этдилар.
Тадбир давомида, ёшлар дарахт кўринишидаги инсталляцияларга, соф ният қилган ҳолда пушти рангдаги тасмаларни боғлашлари,
шунингдек, пушти лента шаклида ясалган махсус конструкцияга, пушти рангдаги юракча шаклидагии қоғозчаларга ўз тилакларни ёзган ҳолатда ёпиштиришлари мумкин эди.
Оз фурсатнинг ўзидаёқ дарахт инсталляциялари пушти тасмалар билан,
конструкция эса “Ҳаёт учун!” деб ёзилган пушти юракчалар билан тўлиб тошди! Барчани фақат бир хайрли мақсад бирлаштирган эди “Ҳаёт учун!”.
Тадбирга кўплаб эстрада юлдузлари, актёр ва актрисалар ҳам, “Ҳаёт учун!” форум марафон футболкасида келиб, иштирок этишди ва ўз қўшиқларини тақдим қилишди.
Жумладан, хонандалар Абдулла Шомағрупов, “Сато” гуруҳи Тоир Қўзиев, Шахзода, Лола, Жаҳонгир Позилжонов Улуғбек Раҳматуллаев, Алишер Файз, Рухшона, Акбар Атамуҳамедов (“Садо” гуруҳи), “Зарба”, “Саҳро” гуруҳлари, актёрлар Алишер Узоқов, Адиз Ражабов, Улуғбек Қодиров, актриса Райҳон Уласенова ва бошқаларни кўриш мумкин эди.
Шунингдек, ёшлар “Ҳаёт учун!” хайрия лойиҳасига ўз ҳиссаларини қўшиб, севимли эстрада юлдузлари билан суратга тушиш имкониятига ҳам эга бўлдилар.
Болалар эса, рангли бўёқлар ёрдамида, катта паннога тинчлик, ҳаёт рамзини акс эттирувчи суратлар чиздилар. Бу панно ўзбек халқи томонидан қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида Бостонга юборилади. Шунингдек, болалар рангли бўрлар билан асфальтга ҳам турли суратлар чиздилар, қоғозлардан гуллар ясадилар.
Тадбирдаги ёрқин ва ҳаяжонли ҳодисалардан бири унда Фонд Форум Васийлик кенгаши Раиси Гулнора Каримованинг иштироки бўлди.
Гулнора Каримова Бостон учун паннога сурат чизаётган болажонларни янада руҳлантириб, уларга мазкур паннога чизишда ёрдамлашди.
Шунингдек, дарахт инсталляцияларидан бирига эзгу ният билан пушти тасма ҳам боғлади.
Сўнг, саҳнада мазкур тадбирдан мамнунлигини билдириб, барчани қўлларидаги тарқатилган шарларни Бостон марафонида қурбон бўлганлар хотираси учун, осмонга учиришларини, у инсонлар ҳам улар каби хайрли ишларни амалга оширмоқчи бўлганликларини айтиб ўтди.
Шунингдек, мазкур форум марафон футболкасини олганларга, бугунги тадбирда иштирок этганлар, ота-оналар, шифокорлар, барча-барчага миннатдорчилик билдирди.
Шундан сўнг, “Ҳаёт учун!” гимни садолари остида, “Ҳаёт учун!” лойиҳаси иштирокчилари, юзлаб пушти ранг шарларни яхши ниятлар қилган ҳолда, осмонга учирдилар.
“Ҳаёт учун!” форум марафони анъана бўйича кўкрак бези саратони билан хасталанган аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилиб келинган. Марафондан йиғилган барча маблағлар Республикамизнинг барча вилоятларида яшовчи аёлларда касалликни олдини олиш учун ўтказиладиган акциялар ва касалликни даволаш учун керакли дори-дармонларни харид қилишга сарфланган.
2013 йилда Республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилган мазкур марафонда, жами 222 минг кўнгиллилар иштирок этдилар.
Жаҳонгир Позилжонов: - Бутун жаҳон марафон ҳаракатини ўтказиш ғоясига ҳурмат билдирган ҳолда, ҳамда Бостон марафони пайтида жароҳатланганларни қўллаб-қувватлаш йўлида, “Ҳаёт учун!” лойиҳасининг якуний тадбир-форум марафони Тошкентда хайрия концерти тарзида ўтказилмоқда. “Ҳаёт учун!” форум марафони анъана бўйича кўкрак бези саратони билан хасталанган аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилиб келинган. Марафондан йиғилган барча маблағлар мазкур хасталикнинг олдини олиш ҳам, беморларга керакли дори воситаларига сарфланади. Бундай хайрли тадбирларда астойдил иштирок этамиз. Тилагим, ҳамма доимо соғ бўлсин! Хайрли тадбирлар кўпайсин, ҳамма беморлар тезроқ соғайиб, шифо топишсин!
Зайниддин Воҳидов ва Умид Ниёзов 44 мактаб 9 синф ўқувчилари: - Биз бу ерга “Ҳаёт учун!” хайрия концертига йиғилдик. Мақсад, кўкрак бези саратони билан хасталанган аёлларни ҳамда, Бостон марафони пайтида жароҳатланганларни қўллаб-қувватлаш. Ҳар доим нафақат юртимизда, балки бутун дунёда тинчлик бўлсин! Ҳеч ким бетоб бўлмасин!
Ноила Ҳамроева ва Шахзода Эгамназарова 319 мактаб 9 синф ўқувчилари: - Мазкур хайрия концертига келишимиздан мақсадимиз, Бостон марафони пайтида жароҳатланганларни қўллаб-қувватлаш ва “Ҳаёт учун!” хайрия лойиҳасига озгина бўлса ҳам ўз ҳиссамизни қўшиш! Тилагимиз, бу хасталикка чалинганлар тезроқ тузалиб кетишсин! Ҳамиша юртимиз тинч, турмушимиз обод бўлсин!
БАРЧА ФИКРЛАР ВИДЕОДА! КУН ДАВОМИДА...
Феруза Фаттохова