FATTOHHON.COM
« Все новостиЮртимизда 10 октябрдан 13 октябргача бўлиб ўтган Тожикистон маданияти кунлари ўз ниҳоясига етди. Мазкур Маданият кунлари давомида юртдошларимиз Тожикистоннинг миллий урф-одатлари, анъаналари, бугунги ҳаёти акс этган фото кўргазмаси, киноси, санъатидан баҳраманд бўлишди.
Тиллари бошқа бўлса ҳам, урф-одат ва анъаналари, куйи, мусиқаси ўхшаш халқнинг санъати юртдошларимизга манзур бўлди.
Тожикистон Маданият кунларининг тантанали ёпилиш маросими Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Академик катта театрида бўлиб ўтди.
Тантанали ёпилиш маросимида Тожикистонлик санъат усталари ўзларининг куй ва қўшиқлари билан яна бир концерт дастурини ўзбек томошабинларига ҳавола қилишди. Концерт давомида созандалар томонидан ижро қилинган мусиқалар томошабинларда катта таассурот қолдирди. Уларнинг ижро маҳорати олқишларга сазовор бўлди. Доира, тор, най ва мусиқа созлари орқали янграган, қалб торларини чертгувчи куйлар, раққосаларнинг миллий ва замонавий рақслари, опера хонандалари ижросидаги ариялар, эстрада ва миллий услубдаги қўшиқлар томошабинларга манзур бўлди.
Маросим кўтаринки руҳда ва юқори кайфиятда ўтди.
Маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков ОАВ вакилларига мазкур Маданият кунлари ҳақида ўз фикрларини билдириб, Ўзбекистон ва Тожикистон санъаткорларининг ҳамкорликдаги режалари ҳақида айтиб ўтди. ВИДЕОДА!
ТОЖИКИСТОН МАДАНИЯТИ КУНЛАРИДАН БАРЧА ВИДЕОЛАР YOUTUBE.COM даги РАСМИЙ FATTOHHON.COM КАНАЛИДА!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова