FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 18 октябрда “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, унинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, маданият ва санъат соҳаси вакиллари учун ҳар томонлама қулай шароит яратиш мақсадида имзоланди.
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 1-уй манзилда жойлашган бино ва иншоотларни тегишли ҳудуди билан биргаликда оператив бошқариш ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига бепул бериш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги объектни бир ой муддатда белгиланган тартибда топшириши, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қабул қилиб олиши ҳамда объектни сақлаш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриши белгилаб қўйилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда “Асака” акциядорлик тижорат банкини банкларга қўйиладиган талабларга жавоб берадиган бинога жойлаштиради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарори матнининг 9-бандидаги “Мустақиллик майдони, 5-уйда” сўзлари “Тарас Шевченко кўчаси, 1-уйда” сўзлари билан алмаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тузилмасини мақбуллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сон қарорининг 8-банди ҳамда унга 5-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Тошкент шаҳри ҳокими Р.Ж.Усмонов ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.С.Сайфуллаев зиммасига юкланди.