FATTOHHON.COM
« Все новости16 сентябрь куни «Discovery» аудио СD ва DVD дисклари магазинида DJ Piligrim нинг янги мусиқий альбом тақдимоти ёпиқ тарзда бўлиб ўтди.
Тақдимот давомида DJ Piligrim журналистларнинг барча саволларига жавоб бериб,
янги мусиқий альбомдан ўрин олган қўшиқлардан бирини жонли ижрода куйлаб ҳам берди.
Тақдимотда биринчи бўлиб, «Discovery» аудио СD ва DVD дисклари магазини вакили Владимир ҳам сўзга чиқиб, ўз фикрларини баён этди ва DJ Piligrim га ҳам миннатдорчилик билдирди.
Шундан сўнг, DJ Piligrim га сўз берилди ва хонанда маълум бир танаффусдан сўнг, янги мусиқий альбом тақдим қилаётганини айтиб ўтди.
Тақдимотда DJ Piligrim бир йўла 2 та мусиқий дискни сотувга чиққанлигини маълум қилди! Яъни, “DJ Piligrim New&The Best 2014” ҳамда “One Way” деб номланган мусиқий альбомлар.
“DJ Piligrim New&The Best 2014” да, DJ Piligrim нинг деярли барча қўшиқлари жамланган, яъни ҳақиқий коллекция!
“One Way” эса, асосий янги мусиқий альбом бўлиб, ундан 14 та қўшиқ жой олган.
DJ Piligrim янги мусиқий альбом ҳақида гапирар экан, ундан жой олган қўшиқларга алоҳида тўхталиб ўтди. Биринчи бўлиб, 3 та трек, “One Way”, “Юлдуз” (Лола билан дуэт), ҳамда “Ты да я…” тароналарига алоҳида таъриф берди. Сўнг, мусиқий альбомдан сокин қўшиқлар ҳам жой олганлигини айтиб, санаб ўтди. Булар, “Я дышу сердцем”, “Соловей”, “Параллели”. Шунингдек, “Мама” қўшиғига ҳам алоҳида тўхталди. Аллақачон оммалашиб улгурган “Той ота” қўшиғи ҳақида ҳам тўхталар экан, бу баъзилар ўйлагандек “Тойота” автомобиль бренди эмаслигини ҳам, ҳазил аралаш айтиб ўтди.
Янги мусиқий альбомдаги барча қўшиқларнинг сўзи ва мусиқаси DJ Piligrim нинг ўзига тегишли. Аранжеровкаси эса, Жасур Бадалбоев томонидан амалга оширилган.
Шунингдек, “Мама” қўшиғи устида Павел Упоров ва Шуҳрат ишлашган.
DJ Piligrim тақдимотда диск устида ишлаган барча ижодкорларни таништириб ўтди.
Тақдимот якунида, тақдимотга махсус таклифнома билан келганларга DJ Piligrim нинг янги мусиқий альбоми, хонанданинг дасхати билан тақдим этилди.
DJ Piligrim ўз навбатида, янги мусиқий альбомини тақдим этганлигидан, тингловчилар уни бемалол тинглашлари мумкинлигидан бахтиёрлигини билдирди ва барчага раҳмат айтди.
Шунингдек, 27 сентябрь куни Сinara’s да ўзи ва Лола билан бўлиб ўтадиган Party ҳақида ҳам айтиб ўтди ва барчани таклиф этди.
DJ Piligrim нинг янги мусиқий альбомини ҳамда, бошқа кўплаб дискларни «Discovery» аудио СD ва DVD дисклари магазинидан харид қилишингиз мумкин.
Янги мусиқий альбом ҳақида, DJ Piligrim га саволлар билан мурожаат қилдик.
- Янги мусиқий альбомни яратишда сизга нима илҳом берди?
DJ Piligrim: - Бу мен учун иш, фаолият! Бу менга боғлиқ эмас, мен ўзимни мажбурлаб қўшиқ ёза олмайман! Ҳаммаси табиий кечади. Янги мусиқий альбом устида 2 йил ишладим. Ҳар бир қўшиқ устида 1 ойдан ишлаганман. Менинг вазифам қўшиқ яратиш ва уни тақдим қилиш, деб биламан.
- Мусиқий альбомни яратишда асосан нималарга эътибор бердингиз?
DJ Piligrim: - Асосан, ички сезги, ҳақиқат, софлик, табиийликка эътибор бердим. Албатта, қандайдир ўз-ўзидан мени ёзишга мажбур қилган қўшиқлар ҳам бўлди, масалан, “Ты моя любовь”, “Не забуду”. Бу қўшиқларни ёзишда умуман қийналмадим, лекин, билмадим, тинглаб кўринг, бу айтиб ўтган қўшиқларим устида жуда ҳам кўп ишлаб юбормадиммикан, деб ўйлаб ҳам қолдим.
- Янги мусиқий альбомингиз аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилади?
DJ Piligrim: - Янада яхшироқ вокал, қўшиқлар матни, мусиқаси билан, умуман бу мусиқий альбомим одатий альбом эмас! Мен такрорланишларни ёмон кўраман ва янги мусиқий альбомим ҳам янги ва такрорланмас, ўзига хос! Бу мени қувонтиради.
DJ Piligrim: - Янги мусиқий альбомингиз “One Way” дан жой олган қайси қўшиқлар кўнглингизга энг яқини?
- Булар, мусиқий альбомдаги 1,2,3 треклар бўлиб, “One Way”, “Юлдуз” (Лола билан дуэт), ҳамда “Ты да я…” тароналари, яъни 3 хил тилдаги қўшиқлар. Буларни атайлаб, мусиқий альбомда ҳам биринчи жойлаштирганман. “One Way”, бу халқаро форматдаги қўшиқ, инглиз тилида, “Юлдуз” (Лола билан дуэт) эса, ўзбек тилида, аллақачон тингловчилар юрагидан ўрин олди ва бундан хурсандман. “Ты да я…” ҳам ўзига хос қўшиқ.
- Лола билан куйлаган “Юлдуз” қўшиғингиз бошқа қўшиқларингиздан нимаси билан ажралиб туради, деб ўйлайсиз?
DJ Piligrim: - Жуда ҳам чиройли матн, жуда ҳам ёдда қоларли мусиқа, сифатли ижод намунаси, у жуда ҳам сифатлилиги билан ажралиб туради. Қолаверса, Лола ҳам уни жуда ажойиб ижро қилди.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун Шерзод Холмуродов
ва Гулига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз