FATTOHHON.COM
« Все новости23 октябрь куни “Зарҳал” ресторанида “Усмонзода” гуруҳи хонандаси ва актёр Манучеҳр Қаландарзода ҳамда, Дилшодахоннинг никоҳ оқшоми бўлиб ўтди.
Бахт тўйида дўстлари, ҳамкасблари, шоу бизнес олами вакиллари ва оила аъзолари меҳмон бўлишди.
Жумладан, “Усмонзода” гуруҳи асосчиси Нилуфар Усмонова,
актриса Халима Ибрагимова,
хонандалар Азиз Ражабий,
Шаҳриёр,
Ўзбек Миллий Академик драма театри вакиллари, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги қошидаги “Киноактёр” театри вакиллари ва бошқалар
бу бахтли жуфтликни қувончли кун билан чин дилдан самимий табриклашди!
Тўй давомида шўх қўшиқлар ва рақслар тинмади.
Албатта, селфилар ҳам...
Никоҳ оқшоми, ҳар хил “янгича удум”лардан ҳоли ва жуда файзли, чиройли ўтди.
Тўй якунида файзли онахоннинг самимий дуолари барчани таъсирлантирди.
Тинч ва фаровон юртимизда, яна бир бахтли, гўзал, ёш оила бунёд бўлди.
Манучеҳр ва Дилшодахонга ҳамиша бахт ёр бўлсин!
Янги ҳаёт сари қўйган қадамларингиз қутлуғ бўлиб, энг бахтли оилалар сафида, биргаликда узоқ умр кечириб, шириндан-ширин фарзандларнинг ота-онаси бўлишларингизга тилакдошмиз!
Сиҳат-саломатлик, омад ва муваффақият ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!
Фотолар учун фотограф Достонбек Махмадиевга
миннатдорчилик билдирамиз