FATTOHHON.COM
« Все новости2017 йил 26 октябрь куни Ҳукумат раҳбари бошчилигидаги қатор давлат ташкилотлари раҳбарлари (ишчи гуруҳ) билан биргаликда Жиззах шаҳрининг марказида 6 ноябрь куни очиладиган Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов номига бағишланган майдон кўздан кечирилди. Майдон кўркамлиги ва дид билан хар томонлама лойиҳаси пухта ишаланганлиги барчани эътиборини тортди. Унда қурилаётган бинолар атрофида барча Жиззах шахрининг каттаю-кичиги меҳнат қилмоқда. Майдон марказида Шароф Рашидов ҳайкали қад ростламоқда, унинг орқасида тўрт юлдузли ҳашаматли "Ўзбекистон" меҳмонхонаси, "Бўстон" ресторани, ён қисмида кутубхона ва ахборот-ресурс маркази жойлашмоқда, "Хўжа Нуриддин" мадрасаси олдида Хамид Олимжон ва Зульфия халқ шоирларининг ҳайкали ўрнатилмоқда, унинг орқа қисмида жойлашган Шароф Рашидов музейининг таъмирлаш ишлари якунига етмоқда.
Ҳукумат раҳбари "Хўжа Нуриддин" мадрасасини ички таъмирланишида қатор таклиф ва топшириқлар берди.
Шароф Рашидов музейининг экспонатлар жойлашадиган залида Маданият вазири Б.Сайфуллаев ва унинг ўринбосари К.Акилова ҳукумат ишчи гуруҳига музей ашёларини қай тарзда жойланиши юзасидан аҳборот беришди.
Таъмирлаш ишлари якунига етаётган Жиззах вилояти мусиқали драмма театрига ҳам ташриф буюришди.