FATTOHHON.COM
« Все новостиХонанда Шохсанамнинг 10 йиллик танаффусдан сўнг, ижодга қайтиб, Хоразмча шўх “Чўгирма” қўшиғини куйлаганлиги ҳақида сайтимизда маълумот бергандик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Хонанда эндиликда, 10 йиллик танаффус ўрнини ижодий шиддат билан тўлдириш ҳаракатида!
Кеча у Хоразмча “Чўгирма”сига клип суратга олдирди!
Клип режиссёри Шуҳрат Мавлонов.
Клип трек ва сюжет йўналишида бўлиб, клипда Шохсанам бир неча образларда намоён бўлади!
Шунингдек, клипда Хоразмча рақслардан ҳам баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Нима учун 10 йиллик танаффусдан сўнг, айнан “Чўгирма”? У ҳам “Шақилдоқ” каби халқ кўнглидан ўрин олиши мумкинми? Бу саволга Шохсанамнинг жавоби ВИДЕОДА!
Клипнинг сюжет қисмида ҳам Шохсанамнинг ўзи суратга тушяптими?
Сюжет мазмуни қандай?
Шохсанамнинг клипдаги қолган образлари-чи?
Бу саволларга эса, клип тайёр бўлгач, ўзингиз гувоҳ бўласиз!
Фотолар ва видеолар учун Ёдгорбек Юксалга
миннатдорчилик билдирамиз