FATTOHHON.COM
« Все новостиАНЪАНАВИЙ МАВСУМБОП ҚЎШИҚ РУХШОНА ТАЛҚИНИДА!
Рухшона анъанавий “Келибди” қўшиғини Рустам Тўлашев мусиқаси билан қайта куйлади.
Ёр уйига келинпошша ибо билан келибди,
Куёвтўра юрагига шифо билан келибди,
Аста-аста қадам босар, қутлуғ бўлсин қадамлар,
Ҳаё билан хиром айлаб, ҳимо билан келибди...
Келибди, келибди, ибо билан келибди,
Келибди-ё, келибди ҳимо билан келибди...
Тўй оқшоми хонадонга нур таралиб, бир зумда,
Гўё тунда қуёш чиқиб, зиё билан келибди,
Назокати, чиройи ёшлигига нур қўшибди,
Андишаю одоб деган сарпо билан келибди...
Келибди, келибди, ибо билан келибди,
Келибди-ё, келибди ҳимо билан келибди...
Узукка кўз қўйган мисол, куёв бола ёнида,
Гўё куёв Тоҳир бўлиб, Зуҳро билан келибди,
Севги бахтин кўз-кўз этар, кўз тегмасин бахтига,
Бошига бахт қуши қўниб, ҳаё билан келибди.
Келибди, келибди, ибо билан келибди,
Келибди-ё, келибди ҳимо билан келибди...
ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!