FATTOHHON.COM
« Все новости
“ЎЗБЕКФИЛЬМ”ГА ЯНГИ РАҲБАР ЭТИБ... 08.11.2017 00:59
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Бош директорининг жорий йил 30 октябрь буйруғига мувофиқ, Фотиҳ Жалолов “Ўзбекфильм” АЖ Директори в.б. этиб тайинланди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов бундан аввал ҳам раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган. Жумладан, 2012 йил Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари бўлган. Шунингдек, "Ўзбектелефильм" студиясини бошқарган, узоқ вақт давомида “Ўзбеккино” тизимида ҳам фаолият олиб борган.
“Ўзбекфильм”нинг ундан аввалги директори кинорежиссёр Ҳилол Насимов эса, жорий йилнинг октябрь охирида директорлик лавозимидан озод қилинган эди.