FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг концерт кунлари давом этмоқда!
Концерт кунлари давомида кўплаб хонандалар концертда томошабин меҳмон бўлишди, улардан бир нечтаси Улуғбек Раҳматуллаевнинг таклифига кўра, залдан тўғри саҳнага чиқиб, у билан дуэт куйлашди! Буни албатта, хонандаларнинг ўзлари ҳам кутишмаган эди.
Жумладан, “Бемор” қўшиғининг муаллифи Озарбайжонлик хонанда Терлан Новхани,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда,
“Шуҳрат” медали соҳибаси Шахзода,
6 Давлат, жумладан Ўзбекистон Халқ артисти Фаррух Зокиров!
Концертнинг ҳар бир куни ўзгача ўтмоқда, ҳар куни Улуғбек Раҳматуллаевнинг томошабинлар билан мулоқоти ва ҳар куни ўзига хос янгиликлар!
Концерт кунлари давомида мухлисларнинг ҳам хонандага совғалари жуда ўзгача бўлмоқда! Улуғбек Раҳматуллаевнинг исми-шарифи ёзилган гулдасталардан тортиб,
концерт фотолари туширилган торт,
махсус кемача,
Улуғбек Раҳматуллаевнинг мухлислар томонидан ҳар хил чизилган суратлари,
ҳамда ҳисобсиз гулдасталар, ўйинчоқлар...
Шунингдек, концерт кунлари меҳмон бўлган хонандалар:Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Абдурашид Йўлдошев,
Райҳон,
хонандалар Музаффар Абдуазимов,
Муниса Ризаева,
Миржамол,
Тоҳир Усмонов,
Шуҳрат Умар,
актрисалар Халима Ибрагимова,
Шахзода Матчонова,
сўз устаси, актёр Шукурилло Исроилов ва бошқалар...
"Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов эса, Улуғбек Раҳматуллаевга ажойиб тўп совға қилди!
Концерт кунлари Улуғбек Раҳматуллаевнинг сокин оҳангдаги “Юлдузим” қўшиғига залдаги минглаб томошабин мухлислар қўл телефонлари билан зални ёғдуларга тўлдиришмоқда!
Концерт кунлари давом этмоқда!
Фотолар учун Smart Studio фотограф Шуҳрат Усмоновга
миннатдорчилик билдирамиз