FATTOHHON.COM

« Все новости

ШАХЗОДА ЯККАХОН КОНЦЕРТИДАН!  02.05.2013 10:41

foto(19)_18.jpg foto(21)_17.jpg

1-7 майгача “Истиқлол” санъат саройида, хонанда Шаҳзоданинг янги яккахон концерт дастури давом этмоқда.

foto_812.jpg

2 май куни концертга ташриф буюрар эканмиз, соат 18.00 лардан ошган, санъат сарой олдида мухлислар гавжум эди. Концертдан олдин ва кейин хонандага бағишланган журнал ва 17 та янги қўшиқларидан ташкил топган альбомлар, сарой фойеларида сотувда.

foto(3)_58.jpg

Соат 19.00 да концерт бошланди.

foto(8)_43.jpg

Саҳнада махсус қурилган 5 та мониторда, хонанданинг ҳар хил имидждаги кўринишлари шиддат билан мусиқа садолари остида намойиш этилди.

foto_823.jpg foto(6)_45.jpg

Сўнг, мусиқа хонанданинг “Қўллар тепага” қўшиғи садолари билан уйғунлашган ҳолатда, хонанда Шахзоданинг ўзи саҳнада махсус зиналар устида пайдо бўлди. Бу қўшиққа махсус саҳна кўриниши саҳналаштирилган эди. Қўшиқдан сўнг, хонанда мухлислар билан саломлашиб, концерт давомида ўзбек тилида гапиришини таъкидлаб ўтди.

foto(7)_45.jpg foto(4)_53.jpg

Сўнг, бирин-кетин янги қўшиқларини ва мухлислар учун севимли бўлган қўшиқларини, ажойиб саҳна кўринишлари, рақслар билан уйғунлашган ҳолатда тақдим этди.

foto(12)_30.jpg  foto(9)_37.jpg

Концертнинг 2 блокини Шаҳзода, янги “Соғиндим” қўшиғи билан бошлади. “О Марьям, Марьям” фильми саундтрекини куйлаганда, ортидаги мониторларда, фильм кадрлари намойиш этилди.

foto(20)_18.jpg

Хонанда “Тилайман” қўшиғини ижро этишдан олдин, бу қўшиқ онасининг севимли қўшиғи эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. (У бу ҳақида концерт олди матбуот анжуманида ҳам айтиб ўтган эди)

foto(13)_28.jpg

Сўнг, саҳнага қизил пардалар туширилган ҳолатда, ўзгача рақс уйғунлашган “Люлю тебя” қўшиғини ижро этди. Саҳнада зиналар ортидан DJ пайдо бўлди. Бу блокда ҳам, ўзгача кўринишлар йиғилганлиги, мухлислар эътиборни тортди ва унда асосан, русча қўшиқлар жойлаштирилган эди. Бу блокда акробат қиз ҳамманинг эътиборини тортган ҳолатда, ҳавода ўзгача рақс намойиш этди.  Шахзода бу блок якунида,  Dj ёнига борган ҳолатда, саҳнадан зиналар ортига ғойиб бўлди.

foto(25)_14.jpg foto(29)_12.jpg

 

foto(27)_14.jpg foto(26)_14.jpg

foto(28)_13.jpg

Сўнг, саҳнадаги экрандан устоз хонанда Фаррух Зокиров Шаҳзодани 10 йиллик ижоди билан қутлади, сўнг бирин-кетин бошқа машҳурлар “А-студио”, Нилуфар Усмонова, Jgan, Нюша, Игорь Гуляев, Армен Давлетяров, репер ST, Др. Костиларнинг ҳам қутловлари намойиш этилди. Улар хонанда ҳақида, илиқ ва ҳаққоний фикрлар билдириб ўтдилар. Др.Кости табриклагач, уларнинг биргаликдаги дуэти мусиқаси янгради ва  саҳнада кейинги блок бошланди.

foto(31)_12.jpg

Бу блокда, болалар учун бағишланган қўшиқдан тортиб,

foto(35)_9.jpg

“Кечалар” қўшиғининг саксафон билан уйғунлашган ҳолатдаги вариантлари ҳам жой олган эди.

foto(23)_15.jpg

Шахзода қўшиқларига рақсга тушган раққосларни алоҳида саҳнада таништириб ўтди.

foto(40)_7.jpg

Шаҳзода Шохруххон билан "Шошма" дуэтини куйлашди. Унга ажойиб саҳна кўриниши ҳамоҳанг бўлди.

Концерт сўнгида, саҳнага қўлида гул билан келинлик либосида чиқиб келган Ҳалима Иброҳимова ҳамманинг юзига табассум улашди. У қўлидаги гулини мухлислар томонга орқа ўгирганча улоқтирди. У гул 2 қатордаги мухлислар қўлига келиб тушди.

Шаҳзоданинг фанклуби ва мухлислар, ҳар бир қўшиқ сўнгида қўллаб-қувватлаб туришди.

foto(36)_9.jpg foto(34)_10.jpg

2 май куни концерт меҳмонлари, хонандалар Улуғбек Раҳматуллаев, Манзура, Зиёда турмуш ўртоғи билан бўлдилар.

foto(22)_16.jpg foto(38)_8.jpg

Концертда эътироф этиб ўтишга лойиқ жиҳатлар талайгина. Бир сўз билан айтганда, Шаҳзода имиджидан тортиб, саҳна кўринишларигача ўта дид билан танланганлиги сезилиб турарди.

foto(15)_24.jpg

Ҳар бир қўшиққа саҳналаштирилган рақслар, залдаги келган томошабинларга ўзгача руҳият бағишлади, десам адашмайман.

Концертнинг бошқалар концертларидан фарқли жиҳати, мухлислар хонанда учун олиб келган  гулларини бемалол олиб келиб беришлари бўлди. Уларга махсус ёнланган қўриқчилар унчалик тўсқин қилмасликлари, ҳам эътиборни тортди.

Феруза Фаттохова

 

Ижодий ҳамкорлик учун Сардор Ариповга ва

Фотосуратлар учун  Мурод Лапасовга миннатдорчилик билдирамиз.

foto(32)_12.jpg

 

 

foto(39)_7.jpg foto(1)_78.jpg

foto(37)_8.jpg

foto(33)_11.jpg

foto(30)_12.jpg

foto(24)_14.jpg

foto(18)_20.jpg

foto(17)_22.jpg

foto(16)_23.jpg

foto(14)_27.jpg

foto(10)_35.jpg

foto(2)_68.jpg