FATTOHHON.COM
« Все новости2 май куни соат 14.00 да Халқаро бизнес марказида, VI “Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали доирасида, “Барқарор ривожланишда маданият соҳасининг ҳиссаси” мавзусида, давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ташкилотчилар: Фонд Форум ва ЮНЕСКО нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси.
Мақсад, мамлакатимизда барқарор ривожланишга эришишда маданият соҳасининг ролини кўриб чиқиш, 2015 йилдан кейинги давр тараққиёт дастурига маданият соҳасини интеграция қилиш масалалари бўйича тавсиялар тамойилларини шакллантиришдир.
Тадбирда мулоқот тиллари: ўзбек, рус ва инглиз тиллари.
Тадбирда кўплаб расмий шахслар, етакчи эксперт ва соҳа вакиллари иштирок этдилар.
Модератор Акбар Ҳакимов Абдуллаевич
Тадбирда Юнеско Бош Директорининг стратегик режалаштириш бўйича ассистенти Ханс Д’орвиль маъруза қилди. У юртимизнинг бой маданий тарихий мероси ва “Асрлар садоси” фестивали Ўзбекистон ва бошқа юртлар орасидаги муҳим маданий мулоқот бўлиши ҳақида айтиб ўтди.
Шунингдек, кўплаб расмий шахслар, санъат ва маданият вакиллари ҳам ўз фикрларини баён этдилар.
Жумладан, Археолог Рустам Сулаймонов “Ўзбекистон маданиятнинг қадимий ўчоғи бўлиб, археологик қазилмаларга бойлиги, ҳамда археологияни янада ривожлантириш” ҳақида, кинорежиссёр Баҳодир Одилов эса, ўзбек киносининг бугунги кундаги ривожи, ундаги маданий кўринишлар, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизнинг акс эттирилиши ҳақида айтиб ўтдилар.
Маданият соҳаси “Минг йиллик ривожланиш мақсадлари” (МРМ) дастурига киритилмаган бўлса ҳам, ушбу соҳанинг ривожланишдаги роли ҳар ерда ва ҳар қачон эътироф этиб келинган. БМТ Бош Ассамблеяси саммитида қабул қилинган ва дастур декларациясидан 10 йил ўтиб эълон қилинган БРМ якуний ҳужжатида минг йиллик ривожланиш мақсадларига эришишда маданият ва унинг ҳиссаси алоҳида таъкидланган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда жами 4000 санъат обидалари ва 7500 та тарихий обидалар рўйхадан ўтказилган. 9 йил давомида Фонд Форум томонидан юртимизда санъат ва маданиятни қўллаб-қувватлаш борасида бир неча йўналишларда, «Bazar-Art», Art Week Style.uz, “Олтин гепард”, «Асрлар садоси», «Theatre.uz» ва бошқа бир неча катта лойиҳалар яратилди.
Тадбирда муҳокамадан сўнг, 16 пункдан иборат ҳужжат эълон қилинди.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова