FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАДАНИЯТ КУНЛАРИ АШХАБОД ШАҲРИДА ДАВОМ ЭТМОҚДА! 15.11.2017 20:32

 photo (5)

Ўзбекистон Республикасининг Маданият кунлари Ашхабод шаҳрида давом этмоқда.

Маданият кунлари давомида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда, унда Туркманистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида соат 10:00да Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Т.Нарбаева Туркманистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Гаражаевич билан расмий учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда маданият ва санъат соҳасида икки давлат ҳамкорлик таклифлари берилди, бунда айниқса, театрлар йўналишида спектакль гастролларини ташкил этиш, актёрлар малакасини ошириш ва бошқа масалалар юзасидан атрофлича таклиф ҳамда фикрлар билдирилди.

Шунингдек, Туркманистон давлат кутубхонасида 11:00да Туркманистон зиёлилари билан учрашув бўлиб ўтди. Расмий делегация аъзоларидан ташриф буюрган Адхамбек Алимбеков-филология фанлари номзоди, доцент, Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси Халқаро алоқалар ва бадиий-таржима бўлими масъул котиби, ҳамда Қурбонмухаммадназар- Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси билан биргаликда Гузел Шагулиева-Туркманистон халк ёзувчиси, шоир, қахрамон, Журдеков Ташмухаммет-Туркманистон давлат-маданият маркази илмий котиби, халқ ёзувчиси, Атабаев Атамурат-“Гунеш” журналининг бўлим мудири, халқ ёзувчиси, Мамметнуров Авазмухаммад-Туркманистон давлат маданият марказининг давлат музейининг директори, халқ сураткаши, Алланар Агагельди-Туркманистон давлат китоб палатаси бошлиғи, хизмат кўрсатган маданият ходими. Гашлакова Ўғулкурбан-“Маданият” журналининг бош муҳаррири, Байрамгельдиев Муратгельди-Туркманистон давлат маданият марказининг мақом халқ артисти, Куллиев Кўмак-Туркманистон давлат маданият институти муаллими, Аразова Мамажон-“Дунё адабиёти" журналининг таржимони, Аннаев Азад-Туркман давлат мактаб муаллими каби зиёлилари сўзга чикишди.

Учрашувда зиёлилар томонидан бугунги кунда адабий, маданий тадбирларга имкон яратиб берганлиги учун икки давлат раҳбарларига чукур миннатдорчилик билдирилди. Шунингдек, халқларни яқинлаштиришда адабиётнинг ўрни алоҳидалиги таъкидланди, икки мамлакат ижодкорлари фаол бўлиши зарурлиги эътироф этилди. Ўзбекистонда нашр қилинадиган “Жаҳон адабиёти” журнали ва “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, Туркманистонда нашр қилинадиган “Дунё адабиёти” журнали, “Туркманистон маданияти” газетаси билан ҳамкорлик қилиш таклифларини беришди.

Ўзбекистонда нашр килинган А.Навоий, Махтумқули куллиётлари, атоқли ижодкорлар Ойбек, Зулфия ва Э.Воҳидовларнинг инглиз тилидаги китоблари ва ўзбек ёзувчиси Қурбонмухаммадназар томонидан Абу Али ибн Сино, Беруний тўғрисидаги китобларни Туркманистон давлат кутубхонасига тақдим этилди.

Соат 17:00да “Ашхабод” кинозалида Туркман халқига “Шарқдан таралган нур” номли Абу Али ибн Сино хаёти тўғрисидаги илмий-оммабоп фильм тақдим этилди. Фильм режиссёри Шуҳрат Маҳмудов ва Туркманистон режиссёр-оператори Авез Дильмухаммедов, Миджек Атаев-халқ сураткаши, Байрам Атаев-кинозалнинг рахбари билан биргаликда сўзга чиқишди.

photo (1)

“Ватан” киноконцерт саройида ўзбек санъат усталари иштирокида концерт дастури муҳлислар эътиборига ҳавола этилди.

photo (8)

photo (7)

photo (10)

photo (9)

photo (3)

photo (2)

photo (4)

photo (6)