FATTOHHON.COM
« Все новостиТуркманистонда Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш учун жўнаб кетган делегация
Туркманистоннинг Ашхабод шаҳридан Дашовуз шаҳрига 15 ноябрь куни соат 10:00да етиб келди.
Делегация соат 14:00да Дашовуз шаҳрининг кинозалида ўзбек фильмларидан “Абу Али ибн Сино”, “Маъсума”, “Қудуқ” каби тарихдан сўзловчи, инсонларни ўйлашга, фикр-мушоҳада юритишга ундовчи фильмларнинг намойишини ўтказишди.
Томошабинлар мазкур фильмларни катта қизиқиш ва мароқ билан томоша қилишди.
Нурмухаммад Андалиб номидаги Дашовуз давлат мусиқали драма театрида Ўзбекистон маданияти кунларининг тантанали ёпилиши маросими бўлиб ўтди.
Концерт дастурида Ўзбекистон Халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ҳамда, Туркманистон Халқ артистлари иштирок этишди. Жумладан, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Сардор Раҳимхон, Зиёда, Юлдуз Турдиева ва бошқалар...
Концерт залида 700 нафар томошабинлар учун концерт дастури намойиш этилди. Залдагилар Ўзбекистон санъаткорларини самимий ва дўстона кутиб олиб, дилдан куйланган қўшиқларни завқ билан тинглашди. Концерт икки томонлама ҳамкорлик асосида саҳналаштирилган бўлиб, барчага бирдек манзур бўлди. Бу каби тадбирлар ва концертлар Халқлар ўртасидаги дўстлик ва меҳру оқибатни янада мустаҳкамлаши шубҳасиз.