FATTOHHON.COM
« Все новостиТуркманистонда Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиб қайтган Ўзбекистон делегацияси 16 ноябрь куни Хоразм вилоятига ташриф буюришди. Ташриф давомида делегация аъзолари гуруҳларга бўлиниб вилоятнинг санъат масканларидан Урганч санъат коллежида, 1-2-3-11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабларида бўлиб, маҳорат дарсларини ўтказишди.
Уюшмаган ёшлар билан "Амир Темур" номидаги маданият ва истироҳат боғида қад ростлаган "Ёшлар ижод маркази" биносида маҳорат дарсларини давом эттирилди.
Маҳорат дарсларида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков бошчилигидаги Ўзбекистон Халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, кинорежиссёр, рассом, фотомухбир, хонандалар, созанда ва раққосалар иштирок этишди.
Маҳорат дарслари Хоразм ёшларини ўзларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаб, Ватанга, оилага, шу билан биргаликда санъатга бўлган меҳрини ошириши шубҳасиз.
Меҳмонлар "Ёшлар ижод маркази" биносида яаратилган шароитлар билан танишишди.
"Ёшлар ижод маркази" биносида яратилган кутубхона, шахмат, шашка ва имконияти чекланган ёшларнинг ақлан, маданият ва санъатга бўлган мухаббатини янада ривожланиши учун махсус жихозланган тўгаракларнинг мавжудлиги, йиғилган меҳмонларни қувонтирди.
Ёшлар томонидан бу каби тадбирларнинг доимий тарзда ўтказиб туриш таклифи берилди.
Учрашувлар сўнгида, меҳмонлар вилоятнинг диққатга сазовор жойларида саёҳат қилишди.
Хоразмдаги маҳорат дарслари санъаткорлар учун ҳам, ёшлар учун ҳам унутилмас таассуротларга бой бўлди.