FATTOHHON.COM
« Все новости17 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат Академик катта театрида Маданият вазирлиги фаолиятида 2017 йил давомида амалга оширилган ва йил якунига қадар амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар, ўтказилган тадбирлар, шунингдек, юртимиз маданий ҳаётида юз бераётган янгиликлар, бугунги кунда Маданият вазирлиги фаолияти билан боғлиқ воқеа ва маълумотларга бағишланган муҳокама тарзидаги Пресс-кофе бўлиб ўтди.
Мазкур муҳокамада, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари К.Б. Акилова, Ўзбекистон давлат санъат музейи директори В.С. Файзиева, Маданият вазирлиги матбуот котиби М.С. Асқархўжаева, Вазирликнинг ижодкор ёшлар билан ишлаш ва оммавий-маданий тадбирларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ф.И. Юнусов, ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари К.Б. Акилова, Ўзбекистон давлат санъат музейи директори В.С. Файзиева, Маданият вазирлиги матбуот котиби М.С. Асқархўжаева, Вазирликнинг ижодкор ёшлар билан ишлаш ва оммавий-маданий тадбирларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ф.И. Юнусов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида БМТ нинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш борасидаги таклифи юзасидан Маданият вазирлиги олдида турган долзарб вазифалар, Президентимизнинг жорий йилнинг 5 июлидаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлари иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ўртасида имзоланган Меморандум, ҳамда мазкур меморандумнинг моҳияти, унда белгиланган вазифалар, режалаштирилган ишлар, жорий йилнинг 24-25 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри ва Мўйноқ туманида бўлиб ўтган “Орол балиқларидан 99 турдаги таомлар” гастрономик фестивали, “Орол ва Мўйноқнинг қайта тикланиши” Экофестивали, Бердақ ва Ажинияз халқ шоирларининг шеърий-мусиқий халқаро фестиваллари ва уларнинг аҳамияти, ҳамда эътиборга молик жиҳатлар, атоқли арбоб Ш.Рашидовнинг 100 йиллигига бағишланган тадбирларнинг моҳияти, амалга оширилган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ-3160-сон Қарорида ҳамда, Юртбошимизнинг 2017 йил 3 августдаги мамлакатимиз зиёлилари билан ўтказган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини биргаликда таъминлаш, ҳамда маънавият ва маърифат соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги умумий мақсадларни амалга оширишнинг муҳимлигини ҳисобга олиб, Республика маънавият ва маърифат маркази, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум, мазкур меморандум билан боғлиқ режалар, ҳамда жорий йилнинг 12-16 ноябрь кунлари Туркманистонда бўлиб ўтган “Ўзбекистон маданияти кунлари”, шунингдек, ҳозирги кунда долзарб масала бўлаётган бой миллий маданий меросимизни ўрганиш борасида муҳим аҳамият касб этувчи Музейлар фаолияти ҳақида маъруза қилиб, маълумотлар бериб, ўз фикрларини баён этдилар.
Шундан сўнг, ОАВ вакиллари, Вазирлик Раҳбарияти вакилларига юқоридаги мавзулар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, мазмунли жавоб олиб, шунингдек, ўз таклиф ва мулоҳаларини ҳам билдириб ўтишди. Жумладан, тадбирларни кенг ёритилиши масаласи, бугунги кунда хонандалар томонидан ўтказилаётган концерт дастурларида ёш болалардан таркиб топган рақс гуруҳларини катталарга мўлжалланган қўшиқларга рақс тушмаслиги кераклиги ва болаларни ёшига мос қўшиқларга рақслар саҳналаштирилиши зарурлиги, ёшлар ва болалар учун Театр ва музейлар фаолиятини яхшилаш, Музейлар фаолиятига янада чуқурроқ эътибор қаратиш, шунингдек, номоддий маданий мерос тарғиботини кучайтириш ва бошқа масалаларга эътибор қаратилди.
Муҳокама давомида тадбир номига мос равишда, иштирокчиларга кофе таклиф этилиб, тадбирни янада эркин ва самимий руҳда ўтиши таъминланди. Мазкур “Пресс кофе: муҳокама” барчада ижобий таассурот қолдирди, ҳамда ҳамма иштирокчилар ўзларини қизиқтирган мавзуларда маълумотларга эга бўлишди.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова