FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА! 21.11.2017 08:10

 KTMC0376

Аҳолини кенг қатламлари маданий жиҳатдан намунали ҳордиқ чиқаришларини ташкил қилиш, ёшларни театр санъатидан янада кенгроқ баҳраманд этиш ва маънавий дунёсини бойитиш мақсадида жорий йилнинг 19-22 ноябрь кунлари Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов ташаббуси билан Ўзбек Миллий Академик драма театри жамоаси Навоий вилоятида ижодий сафарда бўлди.

photo (2)

photo (3)

Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида Атоқли Қорақалпоқ адиби Ўрозбой Абдураҳмоновнинг қаламига мансуб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Марат Азимов режиссиёрлигида “Ўжарлар” спектаклининг намойиши бўлиб ўтди.

photo (1)

Театр жамоаси Спектакль намойишидан ташқари белгиланган муддатларда вилоятнинг Нурота, Навбаҳор, Хатирчи ва Қизилтепа туманларида бир қатор ижодий учрашувларда ҳам иштирок этдилар.

Ижодий учрашувларда иштирок этган Ўзбекистон Халқ артисти, театр ва кино актёрлари Ёдгор Саъдиев, Ёқуб Аҳмедов, Саида Раметовалар ҳамда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулчеҳра Иброҳимбекова, Раъно Ярашева, Ҳожиакбар Комилов, Беҳзод Муҳаммадкаримов ҳамда актриса Дилноза Кубаева учрашувга йиғилганларга мустақилликкача бўлган давр ва мустақилликдан сўнг қўлга киритилган ютуқ ва натижалар, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни таққослаб, ўтмиш воқеликларини ёшларга гапириб бердилар.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олишиб, меҳмон санъаткорларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Учрашув сўнгида Навоий вилоят Маданият бошқармаси қошидаги “Наво” ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан куй қўшиқлар ижро этилиб, томошабинлар кўнглига хушнудлик бахш этишди.

photo (13)

“Ўжарлар” спектакли тарбиявий аҳамиятга ҳам эга бўлиб, бугунги кунда арзимаган сабаблар билан бузилиб кетаётган оилаларга сабоқ бўлиши мумкин. Чунки, баъзи ёш оилалардаги ажримларга, шу спектаклдаги каби қудаларнинг ўжарлиги, ўзаро низолари ҳам сабаб бўлмоқда. Спектаклдаги мазмун-моҳият, ҳар бир қаҳрамоннинг ўз характери борлиги, актёрлар ижроси спектакль муваффақиятини таъминлаган. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!