FATTOHHON.COM
« Все новостиҚачондир бу Инсоннинг вафоти ҳақида ёзамиз, деб ўйламагандик ҳам... Жуда яхши инсон, самимий ва ҳазилкаш, кўнгли тоза дўст, бағрикенг, бир сўзли жуда мард Инсон эди!
Ҳақиқий иқтидор эгаси, актёр, режиссёр, серқирра ижодкор Шуҳрат Нур, (Шуҳрат Нуралиев) бугун узоқ вақт давом этган хасталикдан вафот этди...
Кўпгина спектакль ва фильмларда роль ижро қилган ва режиссёр сифатида ҳам, бир неча фильм суратга олиб улгурган эди... Жумладан, “Турмуш мушт”, “Акажон хизматингиздамиз”, “Олтин том”... ва яна янги фильм суратга олиш ниятида эди...
Айниқса, шу янги фильм ҳақида жуда бир меҳр билан “бу бутунлай бошқача фильм бўлади, уни ҳар Янги йилда намойиш қилишади” деган эди... Афсус, бу орзуси армон бўлиб қолди, бу йилги Янги йилга етишиш ҳам насиб этмади...
“Афандининг янги саргузаштлари, ёхуд ўзингдан қўймасин” спектаклини саҳналаштириб, унда бир ўзи бир неча образни маромига етказиб ижро этган эди...
Доим кулиб турувчи, ҳамиша кўтаринки кайфиятда яхши гаплар айтиб, ҳаммани кайфиятини кўтарадиган ажойиб Инсон... энди орамизда йўқ... Охиратлари обод бўлсин!
Шуҳрат Нуралиевнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз, сабр тилаймиз!