FATTOHHON.COM
« Все новостиПрезидентимизнинг Корея Республикасига ташрифи давомида эришилган келишувлар бўйича ҳужжатлар имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Стратегик шериклик муносабатларини ҳар томонлама чуқурлаштириш тўғрисида Қўшма баёнотни имзоладилар.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси Инсон ресурсларини бошқариш вазирлиги ўртасида Ҳамкорлик меморандуми, икки мамлакат адлия вазирликлари ўртасида Ҳамкорлик меморандуми, Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирликлари ўртасида Ўзбекистонда Миллий электрон савдо платформасини жорий қилиш бўйича ҳамкорлик битими, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро меморандум, икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2018-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан Корея Стратегия ва молия вазирлиги ўртасида Билимлар алмашинув дастури бўйича Англашув меморандуми, 2018-2020 йилларда Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармаси кредитлари бўйича ҳукуматлараро ҳадли келишув ҳамда Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт фонди билан Корея экспорт-импорт банки ўртасида молиявий ҳамкорлик тўғрисида келишув каби олтмишдан ортиқ муҳим ҳужжат имзоланди.
Prezident.uz дан олинди