FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН ВА ТУРКИЯ ДАВЛАТЛАРИ ЎРТАСИДА МАДАНИЯТ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК! 30.11.2017 01:35

 photo (3)

28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ҳамда, Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги “Tika” тарих фанлари доктори Али Ихсан Чаглар билан расмий учрашув бўлиб ўтди.

 photo (2)

Ўзбекистон ва Туркия қадимдан қардош халқлардир. Икки давлатнинг маданияти, санъати, дини, эътиқоди, бир- бирига яқинлиги билан алоҳида эътироф этилади. Учрашувда икки давлат вакиллари давлатларнинг маданият кунларини ўтказиш, маданий мерос объектларини таъмирлаш ишларида ўзаро кўмаклашиш, театр соҳасида гастроль сафарларини жорий этиш, музей ва маданий мерос объектлари (ноёб санъат асари ва экспонатларини таъмирловчи) мутахассисларини малакасини ошириш, мастер-класслар ташкил қилиш, икки давлатнинг маданий мерос объектларини ўрганиш, грантлар жалб этиш, туризмни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистонда ҳунармандлар (оилавий пудрат бўлиб) ишлаб чиқарадиган маҳсулотларни дунёга тарғиб қилиш ва туристларга сотиш, Ўзбекистонда бахши, Қорақалпоғистон Республикасида жиров ва Туркия давлатида ўзан деб номланадиган бахшичилик санъат турида ҳамкорлик фестивалларини ташкил этиш ҳамда, бошқа маданият йўналишларида ўзаро ҳамкорлик Меморандумини ишлаб чиқиб, уни тез орада 2018-2019 йилларга киритилган “Йўл харитаси”га асосан имзолаш каби устувор ва истиқболли масалалар юзасидан таклифлар берилди.

photo (1)