FATTOHHON.COM

« Все новости

“НАВРЎЗ” АШУЛА ВА РАҚС АНСАБМЛИ КОНЦЕРТИДАГИ КУТИЛМАГАН ВАЗИЯТ! ИМПРОВИЗАЦИЯ! САНЪАТКОРЛАР ТАШРИФИ ҲАМДА, ЗАРИНА АҲМЕДОВА НИМАДАН ҚЎРҚҚАН ЭДИ? 30.11.2017 10:25

 photo (4)

27, 28 ноябрь кунлари «Истиқлол» санъат саройида Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси “Наврўз” ашула ва рақс ансамблининг катта концерти бўлиб ўтди.

Ансамбль ҳақида: “Наврўз” ашула ва рақс ансамбли 2011 йил 11 ноябрда Бадиий Академик жамоалар дирекцияси қошида ташкил топган. Ансамблга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшаной Шарипова асос солган. Устоз ва шогирд анъанасини давом эттириб, ҳозирда Ансамблга “Шуҳрат” медали соҳибаси Зарина Аҳмедова раҳбарлик қилмоқда.

photo (1)

“Наврўз” ансамбли миллий анъаналаримизга риоя қилган ҳолда, концертни миллий мумтоз қўшиқларга саҳналаштирилган рақслар билан бошлади! Концерт барчанинг қалбига кузнинг совуқ кунларида ҳақиқий баҳор нафасини олиб кирган бўлса ажаб эмас!

photo (2)

Концерт илк дақиқалариданоқ афсонавий Мукаррама Турғунбоева ва “Баҳор” ансамблини эслатиб юборди!

“Наврўз” рақс ансамбли ўлмас миллий анъаналарга риоя қилган ҳолда, чиндан ҳам “Баҳор”нинг муносиб давомчиси бўлишга лойиқ, деб ўйлаймиз. Чунки, ансамблнинг ҳар бир рақси юракдан ижро қилинди! Раққосалар ҳар бир рақсда яшашди, десак адашмаймиз. Буни уларнинг рақсини кўриб, чинакамига ҳис қилиш мумкин эди...

photo (7)

Миллий рақслардаги ўзбекона ибо-ҳаё, нафосат, назокату гўзаллик, бошқа миллат рақсларидаги ўзига хослик, барчаси томошабинларни бутунлай бошқа бир олам, рақс оламига олиб кириб, бир зум сеҳрлаб қўйгандек бўлди.

“Насри сегоҳ”, “Гўсфанд” ва бошқа миллий рақслар томошабинлар олқишларига сазовор бўлди.

photo (8)

“Араб танго”сидаги ёрқин муҳаббат ифодаси, тожикча рақслардаги шиддат,

photo (9)

озарбайжонча рақслардаги назокат томошабинларни мафтун этди.

photo (11)

Қозоқча рақс давомида, рақсга тушиб, тикланган жонли ўтов чиндан ҳам, саҳна учун ўйланган ажойиб ғоя бўлди!

photo (6)

photo (10)

photo (12)

photo (13)

Раққос йигитларнинг жўшқин рақслари барчани ҳайратлантирди.

photo (18)

Зарина Аҳмедованинг илк бор саҳналаштирган рақси ҳисобланган Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонованинг “Ҳай ҳай” қўшиғига саҳналаштирилган рақс, барчани шундай тўлқинлантириб юбордики...! Буни фақат кўриш керак эди!

photo (22)

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков қўшиқларига эса, томошабинлару залда меҳмон томошабин бўлган устоз раққосаларгача рақс тушиб кетишди!

photo (21)

Ўзбекистон Халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов ва “Мақом” ансамблининг номери жуда ўзига хос бўлиб, мазкур мусиқага Зарина Аҳмедова тушган рақс, аслида режалаштирилмаган ҳақиқий импровизация экан!

photo (21)

Концерт давомида кўплаб санъаткорлар меҳмон бўлиб, ўз қўшиқларини тақдим этишди. Жумладан, Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова,

photo (19)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ғиёс Бойтоев,

photo (20)

Илҳом Фармонов, хонандалар “Сурхон” гуруҳи ва бошқалар...

photo (14)

Иш бор жойда камчилик бўлиши табиий, бу ҳам бўлса яна ўша доимий гап, жонли ижродаги концертлардаги “техник носозлик”! Устоз созанда Абдуҳошим Исмоилов чиқишидаги техник носозлик бир неча дақиқа томошабинларни куттириб қўйди, аммо буни ҳамма тўғри тушунди. Чунки, жонли ижродаги концертда кетма-кет санъаткорлар, созандалар чиқиши учун аппаратурани созлаш вақтни олади!

photo (20)

Абдуҳошим Исмоилов ҳам, импровизация билан вазиятдан чиқа олди ва томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлди!

Рақс ансамблининг илк концерти, рақс санъатининг ривожи юксак бўлишига умид уйғотди, десак муболаға бўлмайди. Яқиндагина Рақс санъатига бағишлаб ўтказилган  Конференцияда рақс санъати ҳақида танқидий фикрлар бўлиб, ундаги камчиликлар ҳақида сўз борган эди. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!  Аммо, бу концертни кўриб, “ўзбек рақси ҳали узоқ яшайди, миллий анъаналаримиз қадрланиб давом этмоқда” деган фикр кўнгилдан ўтиши шубҳасиз!

photo (25)

Концертдан сўнг, концерт режиссёри Зафар Асқаров ва “Наврўз” ашула ва рақс ансамбли Бадиий раҳбари Зарина Аҳмедованинг фикрлари билан қизиқдик.

photo (2)

 

Режиссёр Зафар Асқаров: - “Наврўз” ашула ва рақс ансамблида, бадиий жамоада бир йилдан буён режиссёр сифатида фаолият олиб боряпман. Бу концерт илгари бўлиб ўтган бошқа концертларимиздан фарқли бўлиб, сабаби бу Бадиий жамоалар ижодий бирлашмасининг жонли ижродаги концерти, айнан “Наврўз” ашула ва рақс ансамблининг ҳисобот концерти! Биз шунга Бадиий жамоа бўлганимиздан кейин ҳаммаси жонли бўлса, деб қарор қилиб, ҳаракат қилдик. Ўн бешдан ортиқ созандалар, уларнинг ҳаммасини созлаш учун табиийки саҳнада жуда кўп вақт кетказдик. Бунинг учун овоз режиссёрларимизни жуда катта меҳнати кетди. Ҳаммаси жонли ижрода бўлгани учун ҳам, агар бироз камчиликлари бўлса ҳам, барибир жонли ижро, бу жонли ижро, деб ўйлайман. Биз Устоз санъаткор Комилжон Отаниёзовнинг “Туркистон” саройида бўлиб ўтган 100 йиллик Таваллуд кунига бағишланган концерт дастурини ҳам жонли ижрода ўтказганмиз. Жонли ижрода бўлгандан кейин, албатта ўзига яраша қийинчилиги ҳам бўлади. Аммо, кейин уни роҳати ҳам бор, мухлислар, томошабинлар “раҳмат, маза қилдик” деганда, ўша қийинчиликлар бир зумда ёддан ҳам чиқиб кетади.

 photo (1)

-Дастурни тайёрлаш ва тақдим этиш жараёнида, ўзингизга дастурдан қайси чиқиш кўпроқ маъқул бўлди?

- Жамоанинг умумий рақслари, раққос йигитларимизнинг рақслари, айниқса, “Анжанча”, ҳамда грузин ва кавказча рақслари, жонли ижродаги қўшиқлар! Мен ҳам кино ва театр режиссёри бўлганлигим учун, эндиликда, концерт дастурларида жамоанинг томошабин билан узилмасдан мулоқот қилиш анъанасини олдинга сурмоқчиман! Албатта, бунда ҳаяжон ҳам кучли бўлиши табиий. Лекин, келгусида мана шу томошабин билан мулоқотни албатта ривожлантиришимиз керак, деб ўйлайман. Қўшиқлар ижроси вақтидаги ҳолатлар, руҳият, ҳаммасини кўриб чиқиш керак экан. Ўзим учун концертнинг бошланиши бироз қийинроқ бўлди. Чунки, ҳаяжон кучли бўлди.  Лекин, жамоа билан астойдил ҳаракат қилиб ишладик. Ҳаммаларига раҳмат, мана шу бадиий жамоадаги барча ижодкорларга улкан зафарлар тилайман!

 photo (4)

Ансамбль бадиий раҳбари Зарина Аҳмедова: - Концерт бошланишидан олдин кучли ҳаяжонни ҳис қилдим, чунки залда ҳамма устозлар, ўз даврининг машҳур афсоналари ўтиришган эди. Албатта, устозларнинг салобати босиши табиий. Баъзи камчиликлар ҳам, кўнгил тўлмаган жиҳатлар ҳам бўлди, баъзи ишларга улгурмадик, янада яхшироқ бўлиши мумкин эди. Албатта, томошабинни сабаблар қизиқтирмайди. Биз ҳаммасини аъло даражада тақдим этишимиз керак бўлди ва биз бунга жуда ҳам ҳаракат қилдик.  Тақдим этган ҳар бир рақс, ҳаммаси бирдек қалбимга яқин, шу билан бирга ҳар хил йўналишда! Масалан, Озарбайжонча, қозоқча, хонандаларимиз “Араб танго”сигача куйлашди. Бунда биз ҳар хил йўналишда ижод қила олишимизни намойиш қилдик. Лекин, асосий йўналишимиз, барибир ўзимизнинг миллий йўналиш!

 photo (5)

-Концертдаги энг кучли ҳаяжон ва қўрқув қайси рақсда бўлди?

-Тўғрисини айтсам, “Араб танго”сида шундай бўлди. Бу номерни биз “Шарқ тароналари”да намойиш қилгандик! Бу концертда қандай қабул қилишар экан, деган ҳаяжон бўлди. Лекин, аввал устоз санъаткор Ботир Зокиров ижро қилган бу қўшиқни ҳамма мусиқасиданоқ таниб, унга саҳналаштирилган рақсни ҳам жуда яхши кутиб олишди! Бизнинг хонандамиз ҳам, уни жуда яхши ижро қилди, деб ўйлайман. Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова ижросидаги “Ҳай-ҳай” эса, энг, энг севимли рақсим бўлиб, бу мени ҳаётимдаги балетмейстер сифатида саҳналаштирган илк рақсим! Концертдаги ҳамма рақсларни ҳам ўзим саҳналаштирганман.

 photo (4)

-Бадиий раҳбарлик, албатта куч ва масъулият талаб қилади. Ансамблда сиз учун энг мураккаб ҳолат?

- Рақс жамоамиз бир оиладек, унинг ҳар бир аъзоси ўзига хос, ҳар бири ўз характерига эга! Баъзилари ёш жиҳатидан мендан анча катта, айримлари эса, мендан ёши кичик. Энг қийини эса, уларнинг ҳаммасини бир хил даражада, бир маромда ушлаб туриш! Энг асосийси эса, уларнинг ҳаммасини бирга ҳамжиҳатликда битта умумий ишни ташкил қилиш учун, бошини бирлаштириш! Чунки, жамоанинг ҳар бир аъзоси, ўз иши бўйича мутахассис, лекин умумий ишда ҳамма бирга бўлиши, бирга ҳаракат қилиши керак. Шунинг учун ҳам, энг мураккаби, ҳаммани битта умумий ишга йўналтириб, биргаликда ишлаш!

 photo (22)

- Устоз созанда Абдуҳошим ака Исмоилов билан бўлган номер жуда ўзгача чиқди ва концертнинг юқори нуқталаридан бири бўлди!

- Бу ҳақиқий импровизация эди! Чунки, концерт жонли ижрода бўлгани учун, вазиятга ҳамма гувоҳ бўлди. Абдуҳошим ака профессионалларча вазиятдан чиқди. Шунда мен ҳам нимадир қилишим керак эди, албатта. Бу рақсни тўғриси, нафасимни ичимга ютиб, ижро қилдим! Ҳаяжон, масъулият жуда ҳам кучли эди, чунки режалаштирилмаган, кутилмаган рақс! “Қандай қабул қилишар экан”, деган савол, рақс тугагунча хаёлдан кетмади... Ҳақиқий имровизация бўлди!

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

 2_183_0_0

 Фотолар учун фотограф Достон Махмадиевга

миннатдорчилик билдирамиз

 photo (16)

photo (15)

photo (17)

photo (24)

photo (23)

photo (5)

photo (3)