FATTOHHON.COM
« Все новости“Ориат доно” радиосида, журналист ва радиобошловчи Акмал Мирзонинг “Чой устида” дастурининг бу галги меҳмони
Ўзбекистон Санъат арбоби Рустам Динамович Шамсутдинов ва “Дурдона” гуруҳи бўлишди.
Дастур доимгидек тўғридан тўғри эфирда кечди.
Акмал Мирзо: - Рустам ака Шамсутдинов ўзининг мустақил фикрига эга ижодкор, у киши бир бошқа дунё, ўзига хос характерга эга. Бизда кўп кинорежисссёрлар, актёрлар европаликларнинг ишларини юқори баҳолашади, яъни масалан, Ҳолливуддагиларнинг ижодини бошқача кўришади. Рустам ака Шамсутдинов эса, Оммавий байрамлар режиссёри сифатида, “уларнинг ҳеч қандай баланд жойи йўқ, мен бемалол улардаги камчиликларни кўраман” деб, ўз фикрларини билдирди.Масалан, Бразилиядаги Жаҳон чемпионатининг очилиши ҳақида ҳам эътироз билдириб, “агар мен бўлганимда бутунлай бошқача тарзда ташкиллаштирган бўлардим” деб, айтиб ўтди. Рустам ака суҳбат давомида ўзининг кучли режиссёр эканлигини ўз фикрлари билан кўрсата олди. Режиссёрни қайғуга солаётган муаммо, Ўзбекистон Санъат ва маданият институти Оммавий байрамлар режиссураси факультетидан яхши режиссёрлар чиқмаётганлиги бўлди! Унга айнан шу савол билан “Биз билган 5 та режиссёр бор, доим улар режиссёрлик қиладилар. Яна янги режиссёрлар пайдо бўлиши мумкин, лекин улар ёки телевидение режиссёри, ёки кино режиссёри, ёки театр режиссёри бўлади. Оммавий байрамлар режиссураси, бу ахир алоҳида йўналиш-ку!” дедим. Нима учун бундай бўлаётгани сабабини у киши ҳам билмайди, балки бошидан ўқишда танлов яхши бўлмаётганлиги ҳақида ўз фикрларини айтиб, “режиссёр бошқача бўлади” деб, таъкидлаб ўтди. Рустам ака болалик хотиралари ҳақида гапирар экан, ““Болаликда ҳеч ким режиссёр бўламан” демайди, орзу ҳам қилмайди! Ёш болада бундай тушунча ҳам бўлмайди” дея, болалигида ўт ўчирувчи бўлишни жуда орзу қилганлигини, шунинг учун ҳам акаси билан ўз уйини, пардаларни ёқиб юбориб, кейин уни ўт ўчирувчилардек ўчирмоқчи бўлганликларини, бундан ташқари магнитофонни ҳам ёқиб кўрганликлари, бундан мақсад, амалда синаб кўриш бўлганлиги ва ҳозиргача ўша синаб кўриш одати борлигини айтиб ўтди. Ўзининг биринчи режиссёрлик ишига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди, яъни Россияда талабалик даврида Олимпиада ўйинларининг очилишининг бир бўлимини амалга оширган. Бу қандай амалга ошган? Тошкентдан у ерда иштирок этишга борган раққоса қизларни бош режиссёр дастурга қандай жойлаштириш борасида ўйланиб қолганида, Рустам ака, ўз таклифларини билдирган, натижада унинг фикрлари маъқул бўлиб, бутун бир бўлимнинг режиссёрлигини унга топширишган!
Бундан ташқари, Рустам ака имидж борасида ҳам, доим кумуш узуклар тақиб юришларигача изоҳ бериб, “бармоқларим 10 та эканлиги баъзида камлик қилади! Агар кўп бўлганида, яна қанча бўлса, шунча узук тақардим” деб, буни атайлаб қилмаслиги ва ўзига хос имидж эканлигини, мисоллар билан айтиб ўтди.
Суҳбат давомида, “Дурдона” гуруҳи фаолиятига ҳам тўхталиб ўтилди. Қизлардан тузилган гуруҳ унчалик мустаҳкам бўлмаслиги, сабаби эса, масалан, гуруҳ аъзоларидан кимдир турмушга чиқиши ёки бирор сабаб билан гуруҳни тарк этиши масаласи доим юқори эканлиги ҳам айтиб ўтилди. Маълум бўлишича, “Дурдона” гуруҳи аъзоларидан 2 нафари оилали, икки нафари эса, ҳали турмушга чиқмаган, энди оила қуриш арафасида. Гуруҳ аъзоларига уйланмоқчи бўлган бўлажак “куёв”лар ҳам, уларга қўшиқ куйлашига рухсат беришлари керак ва бу борада шартнома ҳам қилинади.
Эфир давомида яна кўплаб саволлар бўлди ва барчасига Рустам ака Шамсутдинов мазмунли жавоб берди.