FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЁНИНГДАМАН” (ОТА) ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН! ТАҚДИР СИНОВЛАРИ! 26.09.2014 17:38

foto (6)

26 сентябрь куни соат 18.00 да “Алишер Навоий” киносаройида актёр ва режиссёр Абдухалил Мигнаровнинг “Ёнингдаман” (Ота) фильми премьераси бўлиб ўтди.

foto (1)

foto (5)

 Премьерани “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Жаҳонгир Қосимов очиб берди ва фильм ҳақида ўз фикрларини баён қилди.

foto (7)

Сўнг, сўз навбати фильм режиссёри Абдухалил Мигнаровга берилди ва

foto (9)

у фильмнинг ижодий гуруҳини томошабинларга таништириб ўтди.

foto (8)

Бош ролда Карим Мирходиев

Ролларда: Сейдулла Молдаханов, Дониёр Ҳафизов, Замира Бешимова, Беҳзод Ҳамроев, Фотиҳ Очилов

Оператор Азизбек Арзиқулов

Таништирув ва режиссёрнинг фикрларидан сўнг, фильм намойиши бошланди.

Фильм инсоний муносабатлар ҳақида бўлиб, ота ва фарзанд ўртасидаги меҳру оқибат, ҳаётда учрайдиган турли вазиятларда бутунлай бегона инсонларнинг бир-бирига бўлган инсоний ёрдами ҳақида ҳикоя қилади. Фильмдаги ота образи, бошқа фильмлардаги оталарни такрорламайди, уни ўзига хос қайсар характери бор.

Бош қаҳрамоннинг (Карим Мирходиев) биргина хатоси туфайли ўғли кутилмаган фалокатга дуч келади. Аммо, ҳеч бир ота ўз фарзандига ёмонликни раво кўрмаганидек, бош қаҳрамон ҳам, ўғлини ногиронликдан қутқариш учун ҳар нарсага тайёр! Бошида фарзандига нисбатан қаттиққўл бўлиб кўринган бу қаҳрамон, ҳаттоки, ўз соғлиги ҳам кўзига кўринмай, фарзанди учун кўп машаққатларни бошидан кечиришига тўғри келади. У фарзандини даволатиш учун олиб кетаётиб, йўлда турли инсонларга дуч келади ва уларнинг айримларига ёрдам берса, баъзилар унинг ўзига ёрдам кўрсатишади. Бу эса, инсонларни бир-бирларига нисбатан оқибатли бўлишга ундайди. Эски автомобилда бўлса ҳам, қайсарлик билан фарзандини даволатиш учун йўлга чиққан бу инсон, бошига тақдирнинг яна қандай синовлари борлиги, фильм давомида юзага чиқади.

Карим Мирходиев ўз ролини маҳорат билан ишонарли ижро қилган, фильм якунигача томошабин унинг қаҳрамонига ҳамдард бўлади.

Унинг катта ўғли ролини актёр Дониёр Ҳафизов ижро қилган. Унинг қаҳрамонининг вазият ва қийинчилик туфайли, укасини ногирон бўлишига сабабчи бўлган инсоннинг ёрдамини қабул қилиб, кейин виждон азобида қийналишлари табиий чиққан.

Сейдулла Молдаханов қаҳрамони эса, бош қаҳрамонга беминнат ёрдам кўрсатувчи самимий инсон. У оддийгина ҳайдовчи бўлса ҳам, аслида ўз характерини 2-3 ҳаракатлари билан кўрсатиб берган.  

Фильмнинг муваффақияти, унинг ғояси, режиссура, тўғри танланган актёрлар ансамбли ҳамда, операторлик иши.

Хулоса ўрнида, инсон ҳар бир қадамини ўйлаб босиши керак, кичик бир хато катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Қолаверса, меҳр-оқибатли бўлиш, ҳар бир инсоннинг инсонийлик бурчидир.

“ЁНИНГДАМАН” (ОТА) фильми 27 сентябрдан кинотеатрларда намойиш қилинмоқда.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto (3)

foto (2)

foto (1)

foto (2)