FATTOHHON.COM

« Все новости

ДЕФИЛЕ-2013: БИРИНЧИ ЎЗБЕК БРЕНДИ GULI 07.05.2013 22:20

foto(3)_64.jpg

6 май куни Тошкент курантлари майдонида «Дом стиля»нинг дефилеси бўлиб ўтди. Унда “Баҳор-ёз”  коллекциялари намойишида, Ўзбекистоннинг энг яхши дизайнерлари ўз коллекциялари билан қатнашдилар.

Авваламбор, подиумнинг ўзи ҳам ноодатий бўлиб, очиқ табиат қўйнида, моделлар эса, ям-яшил арчалар атрофида, катта монитор олдида либосларни намойиш қилишлари, ҳаммаси уйғунлашган ва ўзига хос эди.

foto(21)_19.jpg

Дефиледа кўплаб дизайнерлар, мода ихлосмандлари, шоу бизнес вакиллари билан бирга хорижий меҳмонлар, ОАВ вакилларини ҳам учратиш мумкин эди.

foto(1)_83.jpg

foto_839.jpg

foto(2)_73.jpg

Шоубизнес вакилларидан актёр Улуғбек Қодиров, хонанда, актёр ва режиссёр Жаҳонгир Позилжонов, актёр, режиссёр, хонанда ва футболчи Алишер Узоқов, хонанда Ширин ва  продюсер, шоир Бобур Бобомурод, Ҳасан ва Ҳусан Солихов, хонанда Сухроб Кенжаев, режиссёр клипмейкер Темур Пиримқулов ва бошқалар...

foto(25)_16.jpg foto(24)_16.jpg

Дефиле олдидан дизайнерлар ва моделларнинг ҳаяжонлари чексиз эди.

 foto(26)_15.jpg

Артём Дробыш дизайнер:  - Ҳозир жуда ҳам ҳаяжондаман. Навбатдаги янги коллекциямни тақдим қилиш арафасидаман. Бу коллекциямдаги либослар жуда ҳам қулай ҳамда ўзига хос. Либослар учун жуда ҳам кўп материаллар ишлатилди.  Соч турмаклари учун эса, журнал варақларидан фойдаландим. Йиғилган сочларга, мана шу ингичка қилиб ўралган, журнал варақларини жойлаштирдик, ўзгача соч турмаклари ҳосил бўлди.

 foto(28)_14.jpg

Дефилени тележурналист Нилуфар Сотиболдиева олиб борди ва “Баҳор - ёз”  либослар дефилесини очиқ деб, илк коллекцияни эълон қилди.

foto_840.jpg foto(1)_84.jpg

Илк намойиш этилган либослар коллекцияси дизайнер Лидия Андрега тегишли бўлди. Асосан, юпқа матолардан тикилган коллекция нафис ва нозик дид билан яратилганлиги сезилиб турарди. Либосларда миллий элементлар мавжуд. Юзлардаги ноодатий макияж ҳам, ўзига хос.

foto(7)_49.jpg

foto(6)_50.jpg foto(5)_56.jpg

foto(4)_58.jpg

Ундан сўнг, Нодира Арапова коллекцияси намойиш қилинди. Либосларга ўзига хос суратлар солинган, ҳамда янада эътиборни тортгулик жиҳати, катта шляпалари эди.

foto(8)_48.jpg foto(9)_40.jpg

Наргиза Хўжамқулова либослари намойиш этилди. Бу коллекциялари ранг-баранглиги ва катак юбкалар, нафис кофталари, рангли шимлари билан бошқа коллекциялардан ажралиб турарди.

foto(11)_33.jpg foto(12)_32.jpg

foto(15)_27.jpg

foto(14)_29.jpg

foto(13)_30.jpg foto(16)_26.jpg

Навбат Беҳруз Ҳамзаевга келди. У яратган эркаклар либослари коллекцияси ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги аниқ эди. Чунки, бу коллекциядаги либослар “Кеча ва кундуз” романини ёдга солиб юборди. Ўрта Осиёда жадидлар давридаги либосларни эслатаётган бу либослар, миллий бош кийим дўппи, ҳамда кўзлардаги кўзойнаклар билан уйғунлаштирилган ҳолда кўриниши, беқасам комбинзон, ҳамда оёқларида очиқ шиппак эканлиги, ўзига хос эди. Айниқса, коллекциянинг сўнгги модели қўлида қадимий фонус билан чиқиб келиши, томошабинларни ҳайрат солди.

foto(19)_21.jpg foto(18)_23.jpg

Ундан сўнг, кутилган коллекциялардан бири дизайнер Артём Дробыш либослари намойиш қилина бошланди. Дизайнернинг дидига тасанно, дейиш мумкин.

foto(17)_24.jpg foto(20)_20.jpg

Бу дизайнер либосларида ўзига хос креатив, ўзгача ёндашув мавжуд, айниқса бу гал ўзгача журнал варақлари қўшилган соч турмаклари, чиндан ҳам антиқа. Унинг либосларини кийсангиз, ҳамиша ҳаммадан ажралиб туришингиз аниқ.

foto(21)_20.jpg foto(22)_19.jpg

foto(23)_17.jpg foto_842.jpg

foto(2)_75.jpg foto(1)_85.jpg

foto(4)_59.jpg

foto(3)_65.jpg

Модельер дизайнер Дилдора Қосимованинг либосларини ҳам ўзига хос ҳашамга эга бўлиб, миллий матоларимиздан тикилган узун оқшом либослари ҳеч кимни беэътибор қолдирмади. Коллекция асосан, баҳорий ранглардан ташкил топган эди.

foto(9)_41.jpg foto(7)_50.jpg

foto(8)_49.jpg

foto(6)_51.jpg foto(5)_57.jpg

foto(10)_39.jpg

Зулфия Султон коллекцияси ҳам ўзчага бўлиб, асосан калта кўйлаклар, коллекциядаги сиполик эътиборни ўзига жалб этарди.

foto(35)_11.jpg

Навбат Guli бренди баҳор-ёз либослари намойишига етиб келди!

foto(25)_17.jpg

foto(24)_17.jpg foto(22)_20.jpg

Берта Давидова ва Jay Z қўшиқларидан микс садолари остида модел қизлар, Guli коллекциянинг янги либосларини намойиш этдилар.

foto(17)_25.jpg

Guli брендидан ўзгача оёқ кийим, яъни ёзги этик, ўзгача оёқ кийимлари барчани ҳайратлантирди.

foto(21)_21.jpg foto(18)_24.jpg

Шунингдек, Guli брендининг ажойиб элементларидан яна бири, бу миллий кўринишдаги кичик сумкалар бўлди!

foto(19)_22.jpg foto(20)_21.jpg

Guli бренди либослари ҳамиша ўзига хослиги билан ажралиб туради, унда қадимийлик ва замонавийлик уйғунлашган ҳолда намоён бўлади. Guli бренди либосларининг барчага манзур бўлишининг сири, ана шу уйғунликда, деб ўйлаймиз.

foto(23)_18.jpg foto(16)_27.jpg

foto(12)_33.jpg foto(13)_31.jpg

foto(14)_30.jpg foto(15)_28.jpg

foto(34)_12.jpg

foto(33)_13.jpg

Миллий матоларимиздан яратилган замонавий либосларни кўриб, биринчи ўзбек брендининг ҳақиқий кашфиётини ҳис қиласиз.

foto_841.jpg

foto(30)_14.jpg

Коллекция намойиши якунида, саҳнага Guli бренди, ҳамда янги коллекция муаллифи  Гулнора Каримова чиқиб, мазкур дефиле, янги коллекция ҳақида ўз самимий фикрларини айтиб,

foto(31)_14.jpg

foto(32)_13.jpg

ҳозирги кунда италян брендлари билан ҳамкорлик бошланганлигини ҳам маълум қилиб, бунга барчанинг меҳнати сингганлигини айтиб, барчага миннатдорчилик билдирди.

foto(29)_14.jpg

 foto(36)_10.jpg

Холида Камилова “Осиё рамзи” дизайнерлар уюшмаси раиси: - Бу намойиш баҳорги тақдимот. Ёрқин ранглар, ўзгача кўриниш, ўзгача либослар. Бу либослар, бошқаларга янада ўзгача либослар яратишларига туртки бўлиши мумкин, назаримда. Guli бренди коллекциялари ҳамиша ўзининг оригиналлиги билан ажралиб туради. Бу галги намойиш ҳам бу яна бир бор ёрқин ифодасидир. Ранглар, ўзига хос услуб, уйғунлашув, замонавий элементлар билан бойитилган миллий либослар, уларни нафақат ёш қизлар, балки ўрта ёшли аёллар ҳам кийишлари мумкин.

 foto(37)_9.jpg

Надежда Славутская “World fashion summit” - Менга авваламбор либосларнинг тақдим қилиниш услуби манзур бўлди. Guli бренди либослари намойишидан шарқона сумкалар, ранглар уйғунлашуви жуда ҳам ажойиб! Ҳар бир либос коллекциялари ўзгача, ҳар бир коллекциядан албатта ниманидир харид қилган бўлардим. Лекин, Guli брендидан ажойиб сумкаларни албатта, харид қилишим керак, деб ўйлайман.

 foto(38)_10.jpg

Егор Кончаловский режиссёр (Россия): - Guli бренди либослари барчаси ўзига хос. Афсуски, мен либослар бўйича мутахассис эмасман, аммо Guli брендининг либосларидан менга жинсидан тикилган либос жуда ҳам маъқул бўлди. Бир вақтнинг ўзида қадимийлик билан замонавийликнинг жуда ҳам кўркам уйғунлашуви мени ҳайратлантирди.

 foto(4)_57.jpg

Ҳасан ва Ҳусан Солиҳовлар актёрлар: - Ҳозирги кун модаси, деганингизда биринчи навбатда хаёлингизга Guli бренди келади. Ҳозирда барча аёллар учун энг ажойиб ва қадрли совға, бу шубҳасиз Guli бренди либоси, атири ёки заргарлик буюмлари ҳисобланади, десак адашмаймиз. Бу дефиледа ҳам, шубҳасиз Guli бренди либослари, барча либослардан ўзининг мукаммаллиги, ҳақиқий шарқона нафаси билан ажралиб турди.

 foto(44)_7.jpg

foto(57)_4.jpg

Тадбир бошланиши олдидан ва якунлангач ҳам, “Тошкент курантлари”даги витриналарда жойлаштирилган Guli бренди заргарлик буюмлари

foto(40)_8.jpg

foto(43)_7.jpg

ва хушбўй мойлари барчанинг эътиборини тортди. Уларни харид қилиш иштиёқида бўлганлар кўп эди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto(18)_22.jpg

foto(52)_5.jpg

foto(48)_7.jpg

foto(49)_6.jpg

foto(50)_6.jpg

foto(45)_6.jpg

foto(46)_7.jpg

foto(47)_6.jpg

foto(51)_6.jpg

foto(55)_4.jpg

foto(54)_4.jpg

foto(53)_5.jpg

foto(58)_3.jpg

foto(56)_4.jpg

foto(61)_2.jpg

foto(60)_2.jpg

foto(59)_2.jpg

foto(41)_8.jpg

foto(42)_8.jpg

foto(16)_25.jpg

foto(13)_29.jpg

foto(14)_28.jpg

foto(15)_26.jpg

foto(11)_32.jpg

foto(12)_31.jpg

foto(10)_37.jpg

foto(7)_48.jpg

foto(8)_47.jpg

foto(9)_39.jpg

foto(6)_49.jpg

foto(21)_19.jpg

foto(23)_16.jpg foto(22)_18.jpg

foto(19)_20.jpg

foto(39)_9.jpg

foto(20)_19.jpg

foto(17)_23.jpg