FATTOHHON.COM
« Все новости9 май куни «Божалар» Жаҳонгир Позилжонов ўзининг янги “Нилуфар” деб номланган янги қўшиғига видеоклип суратга олди.
Мазкур клипда бош қаҳрамон қиз хонанда Нилуфар Усмонова бўлди!
Клип сюжет йўналишида бўлиб, у айнан мактабни битираётганларга бағишланган.
Қўшиқ мусиқаси Ботир Алиевга, сўзлари эса “Божалар” гуруҳига тегишли.
Оператор Жонрид.
Жаҳонгир Позилжонов: - Бу клип 90 йилларга пародия тарзида бўлади. “Ласковый май”, устозимиз “Болалар” гуруҳи Тоҳир Содиқов чиққан пайтдаги услублар, ўша вақтдаги модалар, ўша вақт руҳиятини беришга ҳаракат қилдик. Мактаб даврида ўз севгисини изҳор қилишга хижолат бўлган йигитлар, йигитларда ҳам андиша борлиги кўрсатилади. У вақтда қўл телефонлари бўлмаган, хат жўнатишлар ва у шу каби ҳолатлар ҳам бор. Айнан ўша вақтлардагига мос биноларда суратга олдик. Клип 3 кун давомида суратга олинди. Олдинда монтаж ишлари ҳам турибди. Клипда ўзимизнинг состав йигитлари Жавлон Шодмонов, Отабек Мирзахолов, Дилшод Мирзамуродов, ҳамда марҳум Мўмин Ориповнинг ўғли Билолхўжа ҳам суратга тушишди.
- Қўшиқ номи “Нилуфар” бўлганлиги учун ҳам, клипдаги бош ролга хонанда Нилуфар Усмоновани таклиф қилдингизми?
Жаҳонгир Позилжонов: - Ҳа, чиндан ҳам қўшиқ номи “Нилуфар” бўлганига Нилуфар Усмоновага мурожаат қилганимизда, бажонидил қабул қилдилар. Рад жавобини бермаганлари учун Нилуфар Усмоновага миннатдорчилик билдирамиз.
Клипни суратга олиш жараёнларини кузатдик. Хонанда Нилуфар Усмонова клипда айни мактаби битирувчисига хос, мактаб формасида суратга тушди! Ҳақиқий ўша давр руҳияти, магнитофон, синф хонаси...
Нилуфар Усмонова: - Менга телефон қўнғироғи бўлди. Жаҳонгир ака “Судга бераман дебсиз, мени” дедилар. “Нега?” десам, “Мен ҳақимда қўшиқ айтмадингиз дегансиз!” дедилар. (самимий кулиб) Ўзимиз бу борада ҳазиллашганмиз. Мен “нега ҳамма қизларнинг исмига қўшиқ бор, нега менинг исмимга қўшиғим йўқ?” деб сўрардим. Мана энди фақат ўзим учун аталган қўшиқ бўлди! Агар бошқа қўшиқларда, бир қўшиқда 85 та қизларнинг исми бўлса, бу қўшиқ битта “Нилуфар” ҳақида! Айни “Асрлар садоси” фестивалига кетишдан олдин қўнғироқ қилгандилар. Менга таклифлари маъқул бўлди ва ўзим фаолият юритаётган продюсерлик маркази “Тарона” билан гаплашдим. Улар “йўқ” дейишмади, чунки ҳамма “Божалар”ни ҳамма яхши кўради. Бу мени йўналишимда “экзотика”! Чунки, улар ҳаётда ҳам жуда қувноқ, самимий, бу клипдаги ролим ўз ижодимда ҳам бир янгилик. Бу қўшиқда мен куйламайман, фақат гапирганман!
(Образга кириб) “Менга “Божалар”нинг кассетаси ёқмийди! Йўқ, қўшиқлари ёқади, чайналган кассетаси ёқмийди! Вообще-то, манга пластинка бергин, “Божалар”!” Ўша вақтнинг нозланиб гапиришида, гапираман!
Мен ўзи клип олиш жараёнини ёқтирмайман. Чунки, аёл хонандага клип суратга олиш, эркак хонандага қараганда, свет қўйиш ва бошқа шу каби ишлари билан бироз қийинроқ. Буларда эса, клип қувноқ руҳда, тезроқ суратга олинмоқда. Клипда ҳозирча 2 хил кўринишда чиқяпман.
Клипни суратга олиш жараёни чиндан ҳам қувноқ руҳда ўтаётган эди ва иштирокчилардан Дилшод Мирзамуродовнинг “бахши”лиги ҳам барчанинг кайфиятини кўтариб юборди.
Шунингдек, Дилшод Мирзамуродов “реквизит”лардан бирини еб қўйишга ҳам улгурди))))
(давоми бор)
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Клип суратга олиш жараёнидан фотолар: