FATTOHHON.COM
« Все новости
10 май кунидан хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг жонли ижродаги яккахон концерт кунларига старт берилди!
Концерт жонли мусиқа билан бошланди, сўнг Жаҳонгир Отажонов илк қўшиғи “Эл бирла бўл”ни куйлаб, саҳнага чиқиб келди.
Концертнинг биринчи куниёқ ўзига хос янгиликларга бой бўлди! Биринчи навбатда бу хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг янги қўшиқлари! Концертда кўплаб янги қўшиқлар янгради! “Муҳаббат”, “Отам”, “Ичимдаги оламсан” ва бошқалар...
Севимли қўшиқлардан эса, “Сиз аразламанг”, “Рашк” кабилар янги аранжеровкада тақдим қилинди.
Залда бирорта ҳам бўш ўрин йўқ ва мухлисларнинг хонандага бўлган эътибори чексиз эди.
Саҳна декорацияси сипо, экранлар йўқ, лекин замонавий кўринишда, жонли ижрода чалувчи созандалар гуруҳи Жаҳонгир Отажоновнинг ҳар бир қўл ҳаракатига мос равишда мусиқа чалишди.
Хонанда жонли ижрода куйлар экан, ора-орада саҳнага қўйилган чойнакдаги чойдан пиёлага қуйиб ичиб ҳам турди.
Концертда меҳмонлар чиқиши бўлмади, ҳаттоки хонанданинг синглиси Эътибор Отажонова ҳам иштирок этмади. Шунингдек, кўплаб раққосалар гуруҳи ҳам иштирок этмади. Бунинг сабаби, хонанда концертида бир хиллик юзага келишини истамаганлигини айтиб ўтди.
Концертни бу гал ҳам бошловчисиз ўзи олиб борган хонанда, асосан профессионалликка эътибор қаратди!
Қўшиқлар давомида фақат раққоса Паризоданинг 2 та рақси ва йигитлардан иборат рақс гуруҳининг туркча ва хоразмча рақслари бўлди. Лекин, озгинаю созгина! Ҳаттоки, хонанда ҳам, уларга қўшилиб рақсга тушиб кетишига оз қолди.
Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари ва меҳри чегара билмас, хонандага тақдим қилинган гуллар, совғаларнинг саноғи йўқ, суратигача чиздириб келганлар.
Бу куни хонандалар Улуғбек Раҳматуллаев дўстлари билан,
Бахтиёр Раҳмонов,
ҳамда хонанда Бахтиёр Султонов лар концертга томошабин сифатида меҳмон бўлишди.
Концерт ниҳоясида хонанда Жаҳонгир Отажонов “бироз шамоллаб томоғи оғриб қолганлиги учун, ўзи истагандек куйлай олмаганлиги”ни маълум қилди.
Концерт чексиз олқишлар билан якунланди.
Хонанда концерт якунланганлигини маълум қилганида ҳам, томошабинлар зални тарк этишга шошилмадилар ва гуллар оқими тўхтамади.
Алишер Норбоев хонанданинг яқин дўсти:-Мен Ўзбекистондаги ҳамма санъаткорларни кучли деб, ҳисоблайман. Лекин, Жаҳонгир акамни санъатда ҳақиқий бренд деб биламан! Масалан, либосларда ҳам масалан, аслини бошқалар ҳам ўхшатмоқчи бўлиб тикса, барибир ўхшамайди. Жаҳонгир акамда ҳам шундай, кимдир уларга ўхшатмоқчи бўлса, ўхшамайди, ўхшата олмайди, деб ўйлайман. Шунинг учун ҳам, Жаҳонгир акамни Ўзбекистондаги бренд санъаткор, деб биламан.
Концерт тугаб, ташқарига чиқилгач эса, Жаҳонгир Отажоновни жуда кўплаб мухлислари қувонч билан кутиб олишди ва олқишлаб, суратларга тушиб, машинага ҳам кузатиб қўйишди!
Биринчи кун шу тарзда ниҳоясига етди, олдинда эса, яна 2 кун
11 ва 12 май кунлари!
“Истиқлол” санъат саройида!
ЖОНЛИ ИЖРОДАГИ КОНЦЕРТ ДАСТУРИДАН БАҲРАМАНД БЎЛИНГ!
Концертнинг ҳар бир кунини ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова