FATTOHHON.COM
« Все новости10 май куни “Уммон” гуруҳи ўзининг “Яна-яна” деб номланган навбатдаги янги мусиқий альбоми тақдимотини ўтказди.
Альбом тақдимотида кўплаб шоубизнеснинг таниқли инсонлари, хонандалар ва актёрларни учратиш мумкин эди."Божалар" Жаҳонгир Позилжонов, Самандар, Азиз Раметов, Муниса Ризаева, Рухшона, Дилсўз, Ойбек ва Нигора, Нилуфар, Шерзод Бин, радиобошловчи Иброҳим Аҳмедов, "Манго" гуруҳи, Муқаддас Саъдуллаева ва бошқалар...
Кираверишдаги фойеда “Уммон” гуруҳи аъзолари билан қисқача суҳбатлар бўлиб ўтди.
Мухлислар бирга суратларга ҳам тушишди.
Альбом тақдимотини радиобошловчи Дилмурод Ғуломов олиб борди.
Самандар, Азиз Раметов, Муниса Ризаевалар мухлислар билан “Қандай унутдинг”ни биргаликда жонли ижрода куйлашди.
Муниса Ризаева “Уммон” билан “Во ажаб”ни куйлагач,
Азиз Раметов билан янги дуэтини ҳам тақдим қилишди.
“Уммон” гуруҳининг фан-клуби раҳбари Рухшона бошчилигида
“Уммон” гуруҳига совғалар ҳам тақдим этишди.
Дастур давомида “Уммон” гуруҳи ўзларининг сара қўшиқларини куйладилар.
Шунингдек, "Уммон" гуруҳидан Жасур марҳум Мўмин Ориповнинг ўғли Билолхўжани ҳам саҳнага таклиф қилди.
Альбом тақдимоти ўзига хос ва файзли ўтди.
Фотолар учун “Delux media” студияси Қиличбек Жумабоевга миннатдорчилик билдирамиз.