FATTOHHON.COM
« Все новости![]()
4 май куни “Асрлар садоси-2013” фестивали доирасида, “Меҳр нури” хайрия жамгармаси томонидан, Бухорода қайта қурилган ва таъмирланган “Биби Орифа” мақбарасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
![]()
Шунингдек, “Меҳр нури” жамғармасининг Маънавий билимларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида, Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова томонидан 20 нафар иқтидорли талабаларга стипендия, ҳамда Ўзбекистондаги 10 та маънавий (диний) билим юртларининг моддий-техник базасини кучайтириш мақсадида, сертификатлар топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди. Тадбирларни ташкиллаштиришда “Меҳр нури” жамғармасига Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ташкилий ёрдам кўрсатди.
![]()
“Меҳр нури” жамғармасининг Жамоатчилик Кенгаши раиси Гулнора Каримованинг ташаббуси билан 2012 йил, Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган Баҳоуддин Нақшбандий ёдгорлигидаги “Биби Орифа” мақбарасини таъмирлаш ва қайта қуриш ишлари олиб борилди. Мақбара Нақшбандия таълимоти асосчиси, суфий таълимоти муаллими Баҳоуддин Нақшбандийнинг волидаи муҳтарамаси Биби Орифага бағишлаб қурилган. Эндиликда мақбара қайта таъмирланиб, Бухоро меъморчилигига оид ҳазира билан ўраб олинди. Янгидан қабр тоши ҳам ўрнатилди. Бу ер обод маконга айлантирилди.
Маънавий билимларни қўллаб–қувватлаш дастури доирасида, стипендиялардан ташқари, маънавий (диний) билим юртларининг моддий-техник базасини кучайтириш мақсадида сертификатлар ҳам топширилди.
Маънавий билимларни қўллаб–қувватлаш дастурининг асосий мақсади, Ўзбекистонда маънавий (диний) маърифатни қўллаб–қувватлашдан иборатдир. Кўпгина иқтидорли талабалар бир неча йилдан буён ўз маънавий (диний) билимларини намойиш этган ҳолда мазкур стипендия соҳиб ва соҳибалари бўлмоқдалар.
![]()
Шунингдек, тадбирда Гулнора Каримова томонидан маънавий (диний) билим юртларига компьютер анжомлари ҳам туҳфа этилди.
Ўз навбатида Маънавий (диний) билимлари талабалари ҳам Гулнора Каримовага ўз миннатдорчилик сўзларини айтдилар.
Гулнора Каримова ўз ижодига мансуб шеърлардан бирини ҳам ўқиб берди, шеър талабаларда катта таассурот қолдирди.
![]()
![]()
![]()
Шу куни соат 15.00 да, VI “Асрлар садоси-2013” анъанавий маданият фестивали доирасида, Бухоро вилояти “Гранд Бухоро” меҳмонхонасида, “Ўзбекистон маданий ва маънавий меросида меъморий битикларнинг ўрни: тадқиқот, кашфиёт ва истиқболлар” мавзусидаги халқаро анжуманда тақдимоти ўтказилган “Бухоро, Навоий, Андижон, Наманган, Хива ва Қорақалпоғистон архитектура эпиграфикаси” мавзуларидаги олтита нодир китоблар ҳам мазкур тадбирда, махсус лавҳларда намойиш қилинди.
![]()
Мазкур тадбирда ўзбек эстрадаси ва кино юлдузлари ҳам иштирок этдилар. Жумладан, Ўзбекистон Халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Зулайҳо Бойхонова, Хосила Рахимова, созанда Абдуҳошим Исмоилов, актёрлар Улуғбек Қодиров, Адиз Ражабов, Алишер Узоқов ва бошқалар...
Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова томонидан мазкур зиёратгоҳни таъмирлаган усталарга чопон кийдириб тақдирландилар.
Тадбир якунида байрамона дастурхон ёзилиб, ош тортилди.
![]()
Хайрли ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак, дейдилар. Тарихий обидалар ҳам, асрлар оша садо бериб, миллий анъаналаримиз рамзи сифатида яшаб келмоқда. Уларни таъмирлаш, келгуси авлодларга етиб боришини таъминлаш эса, беҳад хайрли ишдир. “Меҳр нури” жамғармаси бир неча йиллардан буён юқоридаги каби хайрли ишларни амалга ошириб келмоқда.
Мазкур жамғарма 2004 йилдан буён юртимизнинг турли ҳудудларида жойлашган ижтимоий ва таълим муассасаларига ҳам мунтазам кўмак кўрсатиб келмоқда. Маънавий таълим масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, маънавий меросимизни сақлаб қолиш ва кўпайтириш, таълим тизимини ривожлантириш ва модернизациялаш, жамиятда толернатлик ва ўзаро тушуниш руҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган Маънавий билимларни қўллаб-қувватлаш дастури “Меҳр нури” жамғармаси томонидан 2005 йилдан бери амалга оширилмоқда. Дастур доирасида ҳар йили мадрасаларга грантлар ажратилиб, техник жиҳозлар билан таъминлаб, стипендиялар ажратиш бўйича кўмак кўрсатилиб келинмоқда.
![]()
Ёдгор Саъдиев Ўзбекистон Халқ артисти: - Бу ерга жуда кўп марта келган эдим. Бу гал эса ўзимни худди янги жойга келгандек ҳис қиляпман. Бу ерда ҳаммаёқ қайта таъмирланган йўллардан тортиб, фаввораларгача, ҳаттоки булоқ сувлари ҳам кранлардан чиқарилган. Ҳозир бу ерда янги бир мўъжизавий жойга келгандек таассурот пайдо бўлмоқда. Инсоннинг баҳри дили очилади. Ичкарида ҳам, аёллар ва эркаклар учун махсус жойларгача ажратилган. Ҳаммаси ораста ва файзли. Бу ҳаммаси савоб учун қилинмоқда. Бу Гулнора Каримованинг, “Меҳр нури” жамғармасининг хайрли ишларидан бири. Бундай хайрли ишларнинг кети узилмайди, деган фикрдаман. Бу ерда меҳнат қилган усталар ҳам, астойдил меҳнат қилганликлари кўриниб турибди.
![]()
Региз Гезельбаш Франциялик продюсер, режиссёр: - “Асрлар садоси” фестивали нафақат хорижий меҳмонлар учун, балки маҳаллий аҳоли учун ҳам ўзларининг бой миллий маданиятларини қайта кашф этиш учун ажойиб имкониятдир. Мени мазкур фестивални ҳар сафар турли вилоятларда уюштирилаётганлиги эътиборимни тортди. Бу ўша вилоятни миллий маданияти ва урфу одатларини намойиш қилиш учун ҳам ажойиб имкониятдир. Мана ҳозир қайта таъмирланган “Биби Орифа” ёдгорлигини кўриб қувондик. Бу ташаббусни юксак баҳолайман.
![]()
Озодбек Назарбеков Ўзбекистон Халқ артисти: - Мана бугун “Асрлар садоси” доирасидаги Бухоронинг Когон туманида, Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи ичида жойлашган, Баҳоуддин Нақшбанднинг оналари “Биби Орифа” мақбарасининг қайта таъмирдан сўнг, очилиш маросимида иштирок этяпмиз. Бу мақбара тарихий обидаларимиздан бири бўлиб, “Меҳр нури” хайрия жамғармаси ва мазкур хайрия жамғармаси Раиси Гулнора Каримова томонидан қайта таъмирланди. Бу ерда нафақат мақбаранинг очилиш маросими балки, билим олиб келаётган энг фаол, энг зукко ёшларимизга стипендиялар, сертификатлар топшириш, уларни рағбатлантириш, тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтмоқда. Бу энг эзгу ва энг хайрли ишлардан биридир. Чунки, аждодлар хотирасини улуғлаш, уларнинг хотирасига ҳурмат, миллий маънавият тарихимизнинг бир бўлаги бўлиб, миллий тарихимизни, мана шундай обидаларимизни сақлаб қолиш, энг хайрли ишлардан деб ўйлайман. Ҳозирда гувоҳи бўлганимиздек, бу тарихий обида ўз қадимийлигини йўқотмаган ҳолда қайта таъмирланган. Бу нафақат бизда, балки хорижий меҳмонларда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Бу хайрли ишларни кўриб, фахр туйғусини туйяпмиз. “Асрлар садоси” асрлаш оша бизга етиб келган ва келажак авлодларга етказилаётган асрий анъаналаримиз, урфу одатларимиз, миллий қадриятларимизнинг ёрқин ифодасидир.
Егор Кончаловский Россиялик кинорежиссёр: - Мени Бухорода биринчи марта бўлишим. Бу қадар гўзалликни кўриб ҳайратландим. Ҳам қадимий, ҳам гўзал ва бетакрор дейиш мумкин. Ҳозир қадимий мақбаранинг қайта таъмирдан кейинги очилишида иштирок этар эканман, ҳайратим янада ошди. Бундай қадимий жойларни қайта “дунёга келиши”, ёшларни тарих ва тарихий обидаларни унутмасликлари учун муҳим аҳамиятга эга, деб ўйлайман. Ҳозир бу ерни кўриб, менинг ҳам тарихга қизиқишим ошди ва мен ҳам эндиликда тарихни, мана шундай қадимий обидалар тарихини ўрганишга ҳаракат қиламан. “Асрлар садоси” бу бутун Осиёнинг садоси, деган фикрдаман. Бу шундай бир кучли ва таъсирли лойиҳаки, бу фестивалда иштирок этиш учун учун юксак шараф, деб ҳисоблайман.
Юлдуз Усмонова хонанда: - Мана ҳозир фестивални, фестивал доирасида бу қилинган ишларни кўриб, ҳақиқий ифтихор, фахр туйғусини ҳис қиляпман. Биз ўз санъатимиз билан юртимизга, халқимизга бўлган муҳаббатимизни, ҳурматимизни кўрсатсак, Гулнорахон синглимиз, ўз меҳнати, мана шундай хайрли тадбирлари, хайрли ишлари, маънавиятимизга, динимизга қилаётган юксак эътибори билан, Ватанга, юртга бўлган меҳру муҳаббатини намоён қилмоқда. “Биби Орифа” мақбарасига бундан 10 йиллар олдин ҳам келгандик... Ҳозирги фарқни кўринг, бунчалик тозалик, саришта, орасталик, таъмирлаш ишлари, бундай хайрли тадбирлар, бунчалик кўп хорижлик меҳмонлар, “Асрлар садоси”, ўзбеклар овозини жаҳон миқёсига чиқариш, бу ҳамманинг ҳам қўлидан келадиган иш эмас! Мана ҳозир биз Гулнорахон синглимизнинг ишларидан фахрланиб ўтирибмиз! Ҳеч қачон чарчамасин! Мен Ватанни куйлаб чарчамагандек, у киши ҳам, хайрли ишлардн ҳеч қачон чарчамаслигини тилаб қоламиз.
![]()
Абдуҳошим Исмоилов созанда: - “Асрлар садоси” бу гал Навоий вилоятининг гўзал ва бетакрор табиатли Сармишсой дарасида бўлиб ўтмоқда. У ерда неча минг йиллик тошларга ўйилган суратлар ва неча минг йиллик тарих бор. Бу ер фестиваль учун танланган унинг тарихига чуқур эътибор қаратилган. Бизнинг бой тарихимиз ҳақида эшитган хорижлик меҳмонлар, эндиликда “Асрлар садоси” туфайли ҳам, бу тарихни, қадимий анъана ва тарихий ерларимизни ўз кўзлари билан кўриш имкониятига эга бўлдилар. Шу билан биргаликда, Сармишсой дарасини ҳам ўз кўзлари билан кўриб, ўрганадилар. Бундан ташқари, бизнинг миллий анъанаю қадриятларимиз, урфу одатларимиз барчаси мана шу “Асрлар садоси”да намоён бўлади. Шунинг учун ҳам, бизнинг “Асрлар садоси”га ҳурматимиз баланд ва бу фестиваль биз учун жуда ҳам қадрли, ҳақиқий миллий байрамлардан, десам янглишмайман. “Асрлар садоси” асрлар оша жаранг сочсин!
![]()
Ҳосила Раҳимова хонанда: - “Асрлар садоси” доирасидаги “Биби Орифа” мақбарасининг қайта таъмирдан кейинги очилиш маросимида иштирок этар эканман, бу зиёратгоҳга аввал ҳам келганлигимни эсладим. Солиштирилса, фарқ жуда ҳам катта. Ҳозирда қайта таъмирланишдан кейин, ўзгача бир тароватли, файзли жойга айланган. Илгари битта умумий хона бўлганди. Энди эса, иккига ажратилиб, эркаклар алоҳида, аёллар алоҳида ибодат қилишларига шароитлар яратилган. Бу ерга бугун “Асрлар садоси” туфайли кўплаб хорижий меҳмонлар ҳам ташриф буюришган, барчаларида бизнинг буюк аждодларимизга, тарихимизга қизиқиш катта. Шундай улуғ тарихга эга юрт фарзанди эканимиздан ва буюк аждодларимиздан фахрланиб турибмиз. Юртимиз ҳамиша обод бўлсин, обод юртимизда мана шундай хайрли тадбирлар янада кўпайсин!
![]()
Матин хонанда: - “Асрлар садоси” фестивали миллий анъаналаримиз, тарихимизни жаҳонга намойиш этадиган кўзгу, деб ҳисоблайман. Мени Бухорода биринчи марта бўлишим. Бу ердаги тарихий обидалар, буюк аждодларимиз бунёд этган биноларнинг асрлар оша салобат билан турганлигини кўри ҳайратландим. Уларни сақлаб қолиш ва келажак авлодларга етказиш, хайрли ишдир. Мана шундай хайрли ишлардан бири, “Асрлар садоси” доирасидаги “Биби Орифа” мақбарасининг таъмирдан кейинги очилиши бўлмоқда. Мақбара жуда ҳам файзли жойга айланган, ўзингни қадимги даврларга тушиб қолгандек ҳис қиласан. Асрлар садоси” фестивалида ҳам биринчи марта иштирок этишим ва бу фестиваль менга жуда ҳам манзур бўлди. Чиндан ҳам Асрлар оша янграётган тарих садоси, деб ҳисоблайман.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()





