FATTOHHON.COM
« Все новости
Хонанда Жаҳонгир Отажонов концертининг 2 куни янада файзли ўтди! Залда бирорта ҳам бўш ўрин йўқ. Концерт олдидан, Ўлмас Оллоберганов, Нодир Жўраев, Абдулла Қурбонов ва бошқалар, саҳна ортидан кириб, Жаҳонгир Отажоновни астойдил, чин кўнгилдан табриклашди. Концерт репертуарида ўзгариш рўй берди! Концерт бу гал “Рашк” қўшиғи билан бошланди. Томошабинлар меҳри, олқиши чексиз бўлди! “Тушимга кир, ўнгимда ёр бўлмаганим” қўшиғида, паранжида чиққан хонанда Паризоданинг таклифи билан, рақс вақти, у Жаҳонгир Отажоновга тумор тақдим қилди ва рақс тугаганида туморни қайтариб олди)))
Жаҳонгир Отажонов дастур вақти томошабинлар билан самимий ҳазиллар билан, концертга янада файз киритди. “Ҳажрингда доғман” қўшиғини бошлаб туриб, кутилмаганда қўшиқни тўхтатиб, “шундай қўшиқлар бўларди” дейишлари, томошабинларнинг кучли олқишу қарсакларига сабаб бўлди. “Арслонман” қўшиғи вақти ҳам хонанда тарафидан қилинган самимий ҳазиллар томошабинларни янада завқлантирди. Хонанда бу қўшиқ маъносини тушунтириб ҳам берди. Шунингдек.
Шу қўшиқ вақтида ўзи ҳам, мусиқа асбобини чалиб берди. “Хоразмча” қўшиғи вақти эса, хоразмча кийинган раққос йигитлар саҳнага қовун кўтариб чиқишди ва шу вақтда, техника ҳам афсуски, “қовун” тушириб қўйди. Шу қўшиқ вақти микрофон ишламай қолди. Жаҳонгир Отажонов ҳам бўш келмай, шартта микрофонсиз куйлаб юбордию!!! Олқишларнинг чегараси бўлмади! Концертга бу гал Жаҳонгир Отажоновнинг қизи Мумтоза, томошабин сифатида келди.
Концерт якунида хонанда қизи Мумтозани, саҳнадан пастда томошабинларга таништириб ўтди. Концерт юқори руҳда ўтди, совғалар ва гуллар... Мухлислардан бири Жаҳонгир Отажоновнинг катта рамкали суратини совға қилган бўлса,
бир мухлис (хонанда уни жияним деди) катта шер устида турган инсон ҳайкалини совға қилди. Концерт якунига етганида, томошабинларнинг саҳнага интилиши янада кучли бўлди.
Ташқарида ҳам, мухлислар Жаҳонгир Отажоновни кутиб олишиб, суратларга тушишиб, машинаган ўтиргандан кейин ҳам бир муддат кетмай туришди. Олдинда эса, яна бир кун 12 май “Истиқлол” санъат саройида! Жаҳонгир Отажоновнинг жонли ижродаги концертидан баҳраманд бўлинг!
Концертнинг иккинчи куни, бир ғалати ҳолатга гувоҳ бўлдик. Аввалиги концертга орқа эшикдан кираверишда, таниш-билишларга қўнғироқ қилиб, концертга кириш учун, биттагина бўлса ҳам билет излаётган, бир нечта шоубизнес оламидагиларга кўзимиз тушган эди. Қизиғи, улардан бирининг шотири “билет” топиб бергач, у концертга кириб, концерт ярмига етгач, ўзларича, намойишкорона ўрнидан туриб, атрофидаги кимсалар билан, “пода”га ўхшаб, зални тарк этишди. Гўёки, уларга ҳамма эътибор қиладию, улар билан бирга залдан чиқиб кетадигандек)))))) Лекин, уларнинг бу қилиғига концертни берилиб кўраётган томошабинлар ҳаттоки эътибор ҳам қилишмади, бир неча эътибор берганлар эса, “кўролмаслик қурсин” деб кулишди. Улар бу чиқиб кетиш билан, “маданият”лари, “кимлик”лари ва “ақл”ини, “намойиш” этишиб, эътибордан қолганликларини бошқаларга кўрсатишди, холос, назаримизда. Ўзию бировнинг пули эвазига, йўқ ижодини бор қилиб кўрсатмоқчи бўлиб, бир неча йилдан буён юзага чиқа олмаган ҳолда, бу ёқда чинакам санъатни “назар илмагандек” тутмоқчи бўлгани кулгули, фикримизча. Бундай кимсаларга ачинасан киши... Саида Вахобова Феруза Фаттохова