FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 25 йиллиги муносабати билан 7 декабрь куни пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг сиёсат ва жамоат арбоблари, фан, маданият ва санъат намояндалари, пойтахт жамоатчилиги, юртимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев «Конституция – халқимизнинг сиёсий-ҳуқуқий тафаккури маҳсули, асрий қадриятларимизнинг беқиёс тимсолидир» мавзуида маъруза қилди. Нутқининг аввалида Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовни хотирлаш билан бошлади ҳамда Конституцияни дастлабки ҳужжатларини шакллантириш 1990 йилларда 1,2,3 та лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги, 1992 йил сентябрь, октябрь ойларида умумхалқ фикридан сўнг илк Конституциямизга 100га яқин ўзгартиришлар киритилганлиги ва 1992 йилнинг 8 декабрь куни Олий Кенгаш томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигини маълум қилди. “Одамлар юртимиздаги ислоҳатларни ҳис этиш зарурдир, шунда муаммо, камчиликларни танқид йўли билан кўриб чиқилиши ва бартараф этилиши лозимлигини ҳамда халқнинг турмуш тарзи ва фаровонлиги йўлида ҳаммамиз ва мен бошчилигимда хизматкоримиз. «Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» деган принцип барча бўғиндаги раҳбарлар фаолиятида асосий қоидага айланиши керак”-дея таъкидлади.
2017—2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида давлатнинг “йўл ҳаритаси” ҳам шаклланди, шу билан бирга, 220та Қонун ва 700 та Қонуности ҳужжатлари қабул қилинди.
Президентимиз халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган Конституциямиз авлодлар учун ҳаёт қомуси, даврнинг ўзи ўртага қўядиган долзарб муаммоларни ечиш йўлида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилишини сўзлади ва яна бир бор барчани ушбу байрам билан муборакбод этди.
Маърузадан сўнг байрам концерти бўлиб ўтди.
Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, Концертда Ўзбекистон халқ шоири С.Саййид Ўзбекистон халқ артистлари Ш.Жўраев, Ю.Усмонова, М.Йўлчиева, О.Назарбеков, Ғ.Эшжонов, А.Исмоилов, Н.Абдуллаева, Г.Мельникова, А.Рафиқов, Р.Усмонов, С.Алимов, Т.Дошумова, Ф.Зокиров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар М.Болтабоева, Ф.Ашуралиев, Э.Аҳмедов, С.Ғофурова, К.Ўринбоев, С.Назархон, Н.Ҳамроева, Ю.Турдиева, А.Йўлдошев, О.Собиров, Т.Жабборов, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари У.Исроилов, А.Ширинов, Д.Мадрахимова, Ш.Ортиқов, Д.Ортиқова хонандалар С.Нортожиева, Н.Нарзиева, У.Тўхтасинов, Ф.Саидов, Р.Рўзимова, А.Озодов, Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли ҳамда, “Навбаҳор”, “Наврўз”, “Тумор”, “Айқулаш юлдузлари”, “Томоша”, “Ором” рақс ансамбллари, Тошкент Хореография олий мактаби талабалари иштирок этишди.