FATTOHHON.COM
« Все новости6 декабрь Туркиянинг Истанбул шаҳрида буюк аждодимиз Амир Темурга бағишланган конференция бўлиб ўтди.
Туркиянинг таниқли ва мавқейи баланд — İstinye университетида бўлиб ўтган мазкур тадбирда бир қатор олим ва тариҳшунослар, Амир Темур ва турк султони Беязит Йилдирим ўртасидаги муносабат ҳақида фикр юритишди. Жиддий ва қизиқ мавзудаги мазкур конференцияда Темуршунос олимлар — Medeniyet университети профессори, доктор Хайрусина Алан, Фейзи Чимен ва Ўзбекистонлик ташкилотчи Сирожиддин Тоҳировлар билан биргаликда, İstinye университетининг энг фаол ва иқтидорли талабалари ҳам иштирок этишди. Учрашув давомида иштирокчилар нафақат ўз фикр-мулоҳазаларини айтишди, балки кичик баҳс-мунозаралар ҳам бўлди.
Шунингдек, Конференция доирасида Ўзбекистоннинг энг қадимий шаҳарлари — Бухоро, Самарқанд, Шаҳрисабз ва Тошкентдаги қадимий обидалар акс эттирилган фотокўргазма ҳам ташкил этилди. Университет талабалари ўн кун давомида ана мазкур фотокўргазмадаги суратлардан юртимизнинг гўзал қадамжолари ҳақида тасаввурга эга бўлдилар.
Тадбир ташкилотчиларидан бири, Амир Темур китобининг муаллифи Ифран Ҳаттоўғли журналистлар билан бўлган суҳбатда, бундай тадбирлар Ўзбекистонда туризмни янада ривожлантиришга ёрдам беришини алоҳида таъкидлаб ўтди.