FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ “НУРИДДИН ҲАЙДАРОВНИ ЁД ЭТИБ”...+ВИДЕО! 12.12.2017 08:45

 photo (5)

11 декабрь куни «Истиқлол» санъат саройида Ўзбекистон Халқ артисти устоз санъаткор Нуриддин Ҳайдаров хотирасига бағишлаб, “Нуриддин Ҳайдаровни ёд этиб” деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди.  Агар устоз санъаткор ҳаёт бўлганида бу йил 60 ёшни қарши олган бўлар эди...

photo (3)

Устоз санъаткорнинг яқин дўстлари, шогирдлари ва ҳамкасблари  концертда иштирок этиб, санъаткорни ёд этиб, ўзларининг хотиралари билан бўлишдилар.

 photo (14)

Жумладан, 6 Давлат Халқ артисти Фаррух Зокиров,

ВИДЕОДА!

photo (16)

Ўзбекистон Халқ артисти Насиба Абдуллаева,

ВИДЕОДА!

photo (4)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ғиёс Бойтоев,

photo (1)

Равшан Комилов,

ВИДЕОДА!

photo (2)

сўз устаси Обид Асомов,

photo (12)

созанда ва санъаткор Фарҳод Саидов,

ВИДЕОДА!

photo (2)

Элмурод Исломов бошчилигидаги Доирачилар ансамбли,

ВИДЕОДА!

“Ниҳол” мукофоти совриндори Малика Эгамбердиева,

ВИДЕОДА!

хонандалар Алишер Рузметов, Бахром Назаров, Наргиза Азимова, Бекмурод Жўраев, Дилшод Раҳмонов ва бошқалар,

photo (9)

ҳамда Нуриддин Ҳайдаровнинг фарзанди хонанда Ҳожиакбар Ҳайдаров концертда иштирок этишди.

ВИДЕОДА!

photo (19)

Концерт ташкилотчиси Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Раҳбарияти ва  Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Маънавият ва маърифат Маркази бошлиғи Маъруфжон Гадоев.

Концерт режиссёри Зокиржон Қаюмов

photo (7)

Концертни сухандон Ўткир Сиддиқов ва Анвар Тожибоев  олиб боришди.

photo (17)

Концерт ташкилотчиси Маъруфжон Гадоев: - Бугунги концертимизнинг асосий мақсади, аввал Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Маънавият ва маърифат Маркази бошлиғи лавозимида фаолият юритган марҳум санъаткор Ўзбекистон Халқ артисти Нуриддин Ҳайдаровни хотирлаш, ёд этиш бўлиб, концертни ҳам, “Нуриддин Ҳайдаровни ёд этиб”, деб номладик. Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Раҳбарияти билан мазкур концертни ташкил қилдик ва бунинг учун Раҳбариятга миннатдорчилик билдирамиз. Нуриддин Ҳайдаров билан бир неча йил биргаликда ишлаганмиз, бу инсон 2002 йил Маънавият ва маърифат Марказида бошлиқ ўринбосари, 2003 йилдан эса Маънавият ва маърифат Маркази бошлиғи бўлиб фаолият юритган.  Шу вақтда биз ҳамкорликда ишлаганимизда, бу инсон билан бир неча тадбирларни бирга ташкиллаштирганмиз. Нуриддин ака, Давлат тадбирлари, Ички ишлар Бош бошқармаси фаолияти билан боғлиқ бўлган тадбирлар, шунингдек, ҳалок бўлган Ички ишлар ходимларини хотирлаш билан боғлиқ тадбирларда жуда ҳам эътиборли эди! Жуда ҳам самимий ва эътиборли инсон бўлган! Шундай инсон эдики, ишхонамизга кириб келишидан бошлаб, ким бўлишидан қатъий назар, фаррошми, қоровулми ёки бошқа бир ходимми, киргандан “Ассалому алайкум” деб, ҳамма билан бирма-бир кўришиб чиқар эди. Шундан сўнггина, ўз кабинетига кириб кетар эди... Бу инсоннинг қанчалик самимийлиги ва камтаринлигига кўп марталаб гувоҳ бўлганман. Бир воқеа сира ёдимдан чиқмайди. Бир куни у кишининг хонасида суҳбатлашиб ўтирганимизда, Қашқадарёданми, (аниқ қаерданлиги ёдимда йўқ) узоқ вилоятдан иш бўйича бир киши келди. Келиб, эшикни секин тақиллатиб, киришга рухсат сўради, Нуриддин ака ҳам уни “Марҳамат”, деб самимий кутиб олди. У киши кириб, бироз гаплашиб ўтиргач, ҳурмат билан “Нуриддин ака, биз сизни тўйимизда иштирок этишингизни жуда бир ният қилиб келгандик! Буни ёши улуғ ота-онам ният қилганлар! Шунга келгандим” деди. Нуриддин ака, “Тўйингиз қачон?” деса, у киши “сизнинг бўш кунингизга белгилаймиз, астойдил ният қилганмиз” деди. Нуриддин ака ҳам, қараб кўриб, “мана шу кунларга айтсангиз, майли, бориб бераман” деди. Ҳалиги киши жуда хурсанд бўлиб, “Ака, хизмат ҳаққини айтинг” деганди. Раҳматли Нуриддин аканинг бир одати бор эди, самимийлик билан мийиғида кулиб қўяр эди. Бу гал ҳам шундай самимийлик билан мийиғида кулиб, “Укам, қизиқмисиз, мен борай, тўйингизни яхши ўтказай, агар маъқул бўлса, ўзингиз биласиз” деди! Шундай эл хизматига, яхши кунларига ҳам жуда самимийлик билан ёндошадиган инсон эди! Ҳеч қачон бировга “Мана бунча берасан” деган сўзини эшитмаганман! Эл хизматига ҳам астойдил меҳр билан қарар эди... Охирги оммалашиб, эл тилига тушган “Давлатинг борида” қўшиғини қандай яратилганлиги ёдимда! Бир куни мен, дўстим Саидкарим ва Нуриддин ака уччаламиз бирга ўтирганимизда, шоир Садоий қўлимизга учта та шеър олиб келиб берди. Ўша учта шеърнинг биттаси менга, биттаси Саидкарим ва биттаси Нуриддин акага тушди. Шунда менга тушган шеър, ўша “Давлатинг борида” шеъри экан! Ўшанда ўша шеърни ўқиб, ҳаттоки кўзимга ёш келди... Ҳар бир инсоннинг бошидан ҳар бир нарса ўтади, шеърда мана шу воқеалар юз берганида, инсон билан боғлиқ ҳолатлар тасвирланган эди... Шунда мен, “Нуриддин ака, мана шу шеърни қўшиқ қилсангиз, насиб қилса, жуда бир хит бўлиб кетади” дедим.  Нуриддин ака шеърни қўлига олди, эрталаб эди, кейин тушликдан кейин мен у кишининг хонасига кирсам, торни олиб, мусиқа басталаб бўлган экан! Раҳматли, узоғи билан 3-4 кун ичида қўшиқни тайёрлаб бўлди! Студияга бориб, ёздириб ҳам келди, жуда таъсирли қўшиқ бўлди! 2004 йил “Истиқлол” санъат саройида (у вақтларда “Халқлар дўстлиги” деб аталарди) ўтказган охирги концерт дастурида илк марта шу қўшиқни ижро қилганида, томошабинлар ўрнидан туриб қарсак чалишган эди! Мана шу ҳолат ҳам кўз ўнгимда... Нуриддин ака шунчалик камтарин, самимий, яхши инсон эдики, машҳурликдан, элга севимли бўлганидан ҳеч қачон ҳаволаниб кетмаган! Бировга ҳеч қачон қаттиқ гапирмаган! Ҳаммага қўлидан келганча яхшилик қилар эди... У кишини ҳамиша ўзгача меҳр ва ҳурмат билан эслаймиз...

photo (4)

Шундай инсонлар бўладики, оний умр кўрсалар ҳам, асрларга татигулик бўлиб, инсонлар қалбида ёрқин бир шўъла каби, ўчмас из қолдирадилар... Ўзбекистон Халқ артисти Нуриддин Ҳайдаров ҳам, нафақат қўшиқлари тингловчилар кўнглидан ўрин олган санъаткор, балки самимий инсон, ишончли дўст, ҳамкасб ва устоз сифатида ҳам, жуда кўп инсонлар қалбида яшашда давом этмоқда...

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

КОНЦЕРТДАН БАРЧА ВИДЕОЛАР YOUTUBE.COM ДА РАСМИЙ FATTOHHON.COM КАНАЛИДА!

 

photo (20)

photo (22)

photo (21)

photo (3)

 

photo (18)

photo (15)

photo (13)

 

photo (11)

photo (10)

photo (5)

photo