FATTOHHON.COM

« Все новости

“МАҚОМ КЕЧАСИ”ДАН! 13.12.2017 08:11

 photo (6)

 

Миллий мақом санъати асрлар давомида халқимиз маданий меросининг ажралмас қисми бўлиб келган ҳамда, ўзининг қадимий тарихи, теран фалсафий илдизлари, бетакрор бадиий услуби ва бой ижодий анъаналари билан маънавий ҳаётимизда муҳим ўрин эгаллайди. Мақом санъати нафақат юртимизда балки бутун дунё миқёсида шуҳрат қозонган. Юртимизда мақом санъатини янада ривожлантириш бўйича муайян ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий Мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3391 сонли қарори имзоланди. Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси тасарруфида Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли фаолият юритиб келмоқда.

 

12 декабрь куни 19:00 да “Истиқлол санъат саройи”да мазкур ансамбль иштирокида Маданият вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган “Мақом кечаси” концерт дастури бўлиб ўтди.

photo (3)

Концертда Ансаблда фаолият юритаётган санъаткорлардан ташқари, меҳмон санъаткорлар Ўзбекистон Халқ артисти,”Алишер Навоий” Давлат мукофоти Шерали Жўраев,

photo (2)

6 Давлат Халқ артисти Фаррух Зокиров,

photo (7)

 Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубов,

 photo (4)

Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова ва бошқа санъаткорлар иштирок этишди.

 photo (1)

Фотолар учун фотограф Нодирбек Убайдуллаевга

миннатдорчилик билдирамиз

 

photo (5)

 ВИДЕОЛАР!